Саломатлик      Бош саҳифа

ҚОВОҚ  ОСИЛСА,  МИЯДА  НУҚСОН  БОР

— Ёшим 58 да. Юқори қовоғим борган сари осилиб кетяпти. Охирги бир йилнинг ичида кўзимни деярли бекитиб қўйди.

ҚОВОҚ  ОСИЛСА,  МИЯДА  НУҚСОН  БОР

Бунинг сабаби нима ва уни қандай даволаш мумкин?

Зулайҳо ЖОНИҚУЛОВА,

Тошкент вилояти

— Юқори қовоқларнинг осилиши  птоз дейилади, — дейди офтальмолог Зарифа ­ҚОСИМОВА. — Агар юқори қовоқ кўзнинг камалак пардасини 1,5 миллиметр ёпиб турса, меъёр ҳисобланади. Ундан ошса, бу — птоз аломати.

Кўпинча кексалардаги птоз юқори қовоқ мушакларидаги пай чўзилиши натижасида юзага келади. Катта ёшдагиларда птоз — мия ўсимтасининг илк аломати бўлиши ҳам мумкин. Баъзан эса бундай ёшда ёлғон птоз кузатилади. Бунга сабаб қовоқлардаги кўп сонли ажин ва бурмалар. Улар гўё қовоқларни осилгандай қилиб кўрсатади.

 Птоз — инсульт (бош мияга қон қуйилиши ёки мия томирларига лахта қон тиқилиши оқибатида рўй берадиган оғир касаллик), менингит (бош ва орқа мия пардасининг яллиғланиши), склероз ва юз неврити (нервларнинг баъзи касалликлар оқибатида ёки шикастланиш, заҳарланиш, шамоллаш туфайли яллиғланиши) каби касалликларнинг аломати бўлиши ҳам мумкин.

Туғма птоз юқори қовоқни кўтариб турадиган мушаклардаги нуқсон туфайли пайдо бўлади. Орттирилган птоз эса, кўз ва юқори қовоқнинг нерв ва мушакларига ташқаридан жароҳат етиши натижасида пайдо бўлади.

Туғма птозда юқори қовоқ кўзнинг асосий қисмини ёпади. Оқибатда одам кўриш учун қошларини кўтаришга ёки бошини орқага эгишга мажбур бўлади. Унинг салбий томони шундаки, катталардаги птоз мия фаолиятида нуқсон борлигидан далолат беради.

Қовоқлардаги птоз жарроҳлик усули билан даволанади. Бунда юқори қовоқни кўтариб турувчи мушаклар қисқартирилиб, меъёрий ҳолатга келтирилади.

Кекса ёшда қовоқлар птози кўп учрайди. Баъзан птоз қандли диабет касаллигининг асорати сифатида пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Агар даволанмаса, кўриш қобилияти пасаяди. Одам бир нарсани иккита кўра бошлайди. Птозни ўз вақтида олдини олган, даволаган маъқул.

Шаҳноза РАЖАБОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔20

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔93

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар