Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КОНЦЕРТДАГИ БЕЗБЕТЛИК МИССИЯСИ

ёхуд боланинг қўли билан бажариладиган «қинғирлик»

Бугун санъат саройлари деярли ҳар куни томошабинлар билан гавжум. Ахир, яхши даммеҳнатга ҳамдам. Концертга кириб маданий ҳордиқ чиқарамиз, маънавий озиқа оламиз, кундалик ташвишлардан  бирпас чалғиймиз, асаблар тинчланади.

КОНЦЕРТДАГИ БЕЗБЕТЛИК МИССИЯСИ

Бироқ сўнгги пайтда концертларимизда кузатилаётган баъзи ҳолатлар кайфиятни бузиб, ғашга тегаётгани рост. Буни юзага келтираётганлар томошабин маданияти, мухлис одобидан ё бехабар ёки ён-атрофдагиларга мутлақо беписанд.

Яқинда «Истиқлол» санъат саройига тушдим. Зал одамга тўла. Ажойиб гала-концерт кетяпти, ҳамманинг кайфияти чоғ. Тадбирга элимиз суйган актёр ва актриса бошловчилик қилмоқда. Халқимиз билган-таниган хонандалар бирин-кетин чиқиб, қўшиқларини фонограмма орқали ижро этгач, ўзига хос лотерея уюштирилди.

Саҳнага ўрнатилган лототрон ёрдамида омадли чипта соҳиби аниқланиб, унга тўп совға қилинди. Кейинги вақтларда аксарият хонандалар ўз яккахон концертида сабрсиз ва тоқатсиз одамларни залда икки соат ушлаб туриш учун мана шундай «усул»га тез-тез мурожаат этмоқда. Майли-да, буям ўзига хос реклама-тарғибот. Тўп ҳам аслида ёмон ютуқ эмас.

Футболга қизиққаним учунми, бу усул хуш келди менга. Қолаверса, гала-концертда шундай қилиниши яна ҳам ўзини оқлайди. Негаки, бундай тадбирларга томошабин ўзи яхши кўрган икки-уч санъаткор чиқишини кўриб бўлгандан сўнг зерикиб, чиқиб кетиб қолиши мумкин. Тўп олиш имкониятини эшитса, албатта, кутади-да.    

Лекин гап бу ҳақда эмас. Асосий муаммо — болаларимиз тарбияси ва ота-оналарда! Хуллас, Алишер Файз учта қўшиқ айтгач, лотереяни давом эттиришга жалб этилди. Хонанда танлаган рақам эгаси ўртага келиб совғасини олаётганда, унинг ортидан бир болакай эргашиб чиқди. Табиийки, ҳамма уни ўғли бўлса керак, деб ўйлади. Бошловчи ҳам шундай деб тушунди, шекилли: «Ўғлингиз катта йигит бўлсин», деганди, у ҳайрон қолиб, «Бу менинг ўғлим эмас», деса бўладими. Гурр этиб кулги кўтарилди.

Қаранг, қайсидир қитмир (ҳалиям бу иборани енгилроқ айтдик) ота ёки она: «Бор, анови амакинг сенга ҳам тўп берворади», деб боласини саҳнага чиқариб юборган. Қойил! Лаҳзани ушлаганини айтмайсизми?! Санъаткор эса бутун зал қараб турганда ноилож қолиб, ўша болага ҳам битта тўп беришга мажбур бўлди. Майли, буниси ҳам ўтди. Шундан сўнг саҳна болакайларга тўлиб кетса, денг. Бошқа ўнлаб ота-оналар ҳам фарзандининг тўпли бўлиб қолишини истаб, боласини саҳна томон ундай бошлади!

Очиғи, ҳайрон қолдим. Жуда хунук ҳолат, шундай эмасми? Ота-она фарзандига концертда ўзини қандай тутиш одобини ўргатиш ўрнига, безбетликка ундаса-я?! Буни бошқача изоҳлаш қийин.

Биз бир пайтлар тўртта одамнинг олдида кўринишга уялардик. Бугунги боғча боласи эса пилдираб, тўрт минг жуфт нигоҳ қараб турган саҳнага чиқиб, яна машҳур артистлардан тўп сўраяпти. Энг даҳшати, бошловчи ютуққа берилаётган тўплар тугаб, машҳурлар ютганларнинг тўпига дастхат қўйиши учун қўлида ушлаб турган фломастерни ҳам охири, саҳнага чиқволиб, умидвор қараб турган бир қизчага бериб юборди. Ана, холос! Наҳотки, ўша қизчанинг ота-онаси шундан роҳат олган бўлса?...

Яна бир мулоҳаза. Умуман, жамоат тадбирларига, хусусан, концертларга ёш болаларни олиб тушиш қанчалик тўғри? Бундай дейишимга сабаб, шу куни мен жойлашган қаторда тинч ўтира олмаётган икки боласини ёнида аранг тийиб турган, яна қўлида ора-сира чинқириб юбораётган чақалоғи билан ўтирган онага кўзим тушди. Майли, унинг ҳам маданий ҳордиқ олишга ҳаққи бор: аммо қандай машаққат эвазига? Назаримда, бола билан концертга тушиш масаласини қоидалар даражасида жиддий кўриб чиқиш керакка ўхшайди.

РS: Концерт тугагач, кўчага чиқдим. Қўлида тўп ушлаган «учар» боласининг бошини силаётган ота-оналарни ҳам кўрдим. Улар мамнун эдилар...

Зоҳид ХОЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 103    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар