Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ  ТАКСИГА ЖАРИМА МУҚАРРАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига кўра, йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда тижорат асосида ташиш фаолияти билан лицензия асосида фақат юридик шахс шуғуллана олади.

ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ  ТАКСИГА ЖАРИМА МУҚАРРАР

Фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, улар томонидан йўловчилар ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришнинг ягона техника сиёсати амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомда мамлакатимиз ҳудудида йўналишсиз таксининг ташқи кўриниши ва ички маълумотлар билан жиҳозланиши, бундай машина ҳайдовчисига нисбатан талаблар, шунингдек, йўловчи ва унинг йўловчи йўналиши бўйича юкини ташиш хизматларини кўрсатадиган енгил автотранспорт воситасининг барча турларига нисбатан ягона талаблар белгиланган.

Агар автотранспорт воситаси белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, у ҳолда унга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади. Йўналишсиз такси ҳайдовчисининг белгиланган талабларга номувофиқлиги аниқланган ҳолларда ҳам ҳайдовчига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 176-4-моддасига асосан, ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксини йўлга чиқариш, транспорт воситасининг техник ҳолати ва ундан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган такси ҳайдовчиси мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаса ёки улар шикастланганига қарамай, йўловчи ташиса, фуқарога энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жаримага тортиш чораси қўлланилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 176-3-моддасига кўра, автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган  фуқаро энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахс эса 50 баравардан 150 бараваргача миқдорда жаримага тортилади.

Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси мазкур йўналишда белгиланган тартиб ва меъёрий-ҳуқуқий қоидаларга амал қилиниши юзасидан аҳоли орасида доимий равишда тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга, йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, авто­транспорт воситаларида аҳолига ноқонуний равишда пулли хизмат кўрсатишга барҳам бериш мақсадида манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам назорат тадбирлари ўтказиб келади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда ўтказилган тадбирлар натижасида 288 ҳолатда турли ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилган.

Шу боис юртдошларимиз бундай турдаги тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлса, уни қонуний асосда ташкил этгани мақсадга мувофиқ. Шунда фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан мустаҳкам ҳимояланади. 

Абдували МАХАМАТОВ,

Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар