Давр нафаси      Бош саҳифа

КЕЛАЖАГИМИЗНИНГ МУНОСИБ ЭГАЛАРИ

8 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни 

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 41-моддасидан)

 

КЕЛАЖАГИМИЗНИНГ МУНОСИБ ЭГАЛАРИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2001 йил 4 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишида Асосий қонунимизнинг маъно-мазмунини ўрганишни ташкил этиш юзасидан зарур вазифалар белгиланган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси алоҳида ўқув фани сифатида таълим муассасалари ўқув режасига киритилди.

—  Конституциямизнинг мазмун-моҳияти мактабгача таълим муассасаларида кичкинтойларнинг ёши, дунёқарашини инобатга олган ҳолда, асосан, ўйинлар воситасида ўргатилаётган бўлса, умумтаълим мактабларининг 1 — 4-синфларида «Конституция алифбоси», 5 — 7-синфларда «Конституция оламига саёҳат», 8-синфда «Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари» ва 9-синфда «Конституциявий ҳуқуқ асослари» фанлари орқали ўқитилмоқда, —  дейди Республика таълим маркази бўлим бошлиғи Наргиза Исматова. —  Бунда илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, ўқитишнинг самарали усулларидан кенг фойдаланилаётир.

Умумтаълим мактабларида Конституциямизни ўрганишни ташкил этиш йилдан-йилга такомиллаштирилмоқда. Ҳуқуқий таълим-тарбияни сифатли амалга ошириш мақсадида ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази мутахассислари томонидан 22 номдаги ўқув-услубий қўлланмалар яратилди. Ушбу адабиётлар билан бирга, «Конституция алифбоси», «Конституция оламига саёҳат», «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси» каби изоҳли луғатлар, плакатлар тўплами мактабларга етказилди. 8-9-синфлар учун Бош қомусимизни кенг ўрганишга доир қатор электрон дарсликлар таълим масканларининг ахборот-ресурс марказларига жойлаштирилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йил 10 ноябрдан 10 декабргача «Ҳуқуқий билимлар ойлиги» ўтказилмоқда. Ойлик давомида таълим даргоҳларида «Конституция —  бахтимиз пойдевори», «Сиз қонунни биласизми?» каби кўрик-танловлар, ҳуқуқшунос ва олимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларда Конституцияга доир билимлар билан биргаликда, жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот берилмоқда.

Пойтахтимизинг Сергели туманидаги 303-умумтаълим мактабида ҳам Конституцияни ёшларга ўргатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мингга яқин ўғил-қиз таҳсил олаётган таълим даргоҳида ўқувчиларнинг пухта билим эгаллаши учун барча шароит яратилган.

...Давлатимиз рамзлари акс этган плакатлар билан безатилган кўркам мактаб ҳовлисида осудалик ҳукмрон. Мактабнинг дид билан безатилган узун йўлаги бўйлаб борарканмиз, битта синфда ўқувчилар, устозлар ва ота-оналарнинг жам бўлгани эътиборимизни тортди. Бу ерда Конституция мавзуида очиқ дарс бўлаётган экан.

—  Мамлакатимиз Конституциясида бепул умумий таълим олиш, қаерда бўлмайлик, давлатимиз ҳимоясида бўлиш каби ҳуқуқларимиз мустаҳкамлаб қўйилган, — дейди 9-синф ўқувчиси Салимабону Усмонова. —  Шу боис биз барча шарт-шароитга эга ўқув даргоҳида таҳсил олиб, юртимиз эртанги куни учун муносиб инсонлар бўлиб вояга етмоқдамиз.

—  Бош қомусимизда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани қайд этилган, —  дейди Шаҳнозабону Абдурашидова. —  Биз, ёшлар юртимизда бўлаётган муҳим сиёсий жараёнга бефарқ бўлмай, сайлов борасидаги билимларимизни янада бойитишимиз, ўз ҳуқуқ ва бурчларимизни тўғри англаб етишимиз лозим.

—  Ҳа, тўғри айтасиз, —  дейди ҳуқуқ фани ўқитувчиси Муҳайё Аҳмедова. —  Конституциямизда сизу бизнинг ота-оналаримиз ҳақида ғамхўрлик қилишга, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга бурчли эканимиз ҳам белгилаб қўйилган.

Ўн саккиз йилдан буён ўқувчиларга «Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари», «Конституциявий ҳуқуқ асослари» фанларидан сабоқ бериб келаётган Муҳайё Аҳмедова ўқувчиларининг йилдан-йилга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини мукаммал ўрганишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлайди. Ҳуқуққа оид дарслар ҳар бир синф ўқувчиларининг ёши, дунёқарашидан келиб чиқиб олиб борилаётгани бунда муҳим аҳамият касб этаётир.

М.Аҳмедова 2011 йилда «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик-танловининг мамлакат босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган. «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳибининг ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этишдаги ютуқлари, ўқувчиларининг фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда қўлга киритаётган ютуқлари талайгина.

Мазкур мактабда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ҳуқуқий саводхонлик куни», деб белгиланган. Шу куни ҳуқуққа доир турли тадбирлар, очиқ дарслар, семинарлар ўтказиш одатга айланган. Бу жараёнда «Сиз қонунни биласизми?», «Конституция —­ бахтимиз пойдевори» каби кўрик-танловлар ва мусобақаларда ўқувчилар фаол иштирок этиб келмоқда. 9-синф ўқувчиси Салимабону Усмонова «Билимлар беллашуви»да иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритди.

— Болаларимизнинг фанларни пухта ўзлаштиришида ўқитувчилар билан ота-оналар ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда, —  дейди Нилуфар Усмонова. —  Қизим Салимабонунинг ўқишини кузатиш мақсадида мактабга тез-тез келаман. Бугунги очиқ дарсда бошқа ўқувчилар билан бирга қизим ҳам ҳуқуқи ва бурчини теран англашини кўриб жуда қувондим.

Ҳа, билимдон, фаол ёшлар келажагимиз эгаларидир. Улар барча соҳада, айниқса, ҳуқуқий билимдонликда ҳам фаол. Зеро, ўз ҳуқуқи, бурчи ва мажбуриятини тўлиқ англаган инсон жамиятимиз равнақи, мамлакатимиз фаровонлигига ҳисса қўша олади.

Гўзал САТТОРОВА,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔53

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 53    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар