Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Ота-она билан фаол мулоқот болаларда мия фаолиятини ривожлантиради

Бугунги кунда болаларда камҳаракатлилик, мулоқот лаёқатининг сустлиги ҳамда меҳр танқислиги билан боғлиқ ўзгаришлар кўпроқ кузатилмоқда. Мутахассисларнинг аниқлашича, буларнинг барчаси оила муҳитида фарзандга етарли эътибор берилмаслиги билан боғлиқ экан.

Ота-она билан  фаол мулоқот  болаларда мия фаолиятини ривожлантиради

Northwestern университети олимлари томонидан ўтказилган янги тадқиқот болаларнинг мияси ота-онаси билан жонли мулоқот қилаётганида қандай ишлашини ўрганиб чиққан. Тадқиқотда 24 – 44 ойлик болаларнинг мия электр фаоллиги УТТ ёрдамида ўлчанган. Болалар ота-оналари билан китоб ўқишган, бошқотирмалар ечишган ва биргаликда кино томоша қилишган.

Ота-она билан фаол мулоқот пайтида болаларда диққат ва ижтимоий фаоллик билан боғлиқ мия сигналларида ўзгаришлар кузатилган. Экран томоша қилиш билан солиштирганда, жонли мулоқот вақтида альфа тўлқинлари фаоллиги пасайиб, бетта тўлқинлари фаоллиги ошган. Бу ўзгаришлар диққатни жалб қилиш ва ижтимоий иштирок билан боғлиқ.

Тадқиқотнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, аутизм ташхиси қўйилган ёки тил ривожланиши кечикаётган болаларда ҳам ота-оналари билан мулоқот вақтида шунга ўхшаш мия фаоллиги кузатилган.

Бола шунчаки ниманидир томоша қилаётганида ва бошқа инсон билан фаол муносабатга киришганида бир хил тажрибани бошдан кечирмайди. Биргаликда китоб ўқиш, саволлар бериш, боланинг жавобини тинглаш ва ўйин давомида навбатма-навбат ҳаракат қилиш унга нафақат ахборот, балки ижтимоий тажриба ҳам беради. Шу сабаб, болага фақат ниманидир кўрсатиш эмас, у билан биргаликда ниманидир кашф қилиш ҳам муҳимдир.

Тадқиқот натижалари чақалоқ туғилиши билан оила муҳитида унга етарлича меҳр-эътибор ҳамда мулоқот заруратини яна бир бор илмий жиҳатдан исботлади. Анъанамиз ва урф-одатларимиз мундарижасида қадимдан мавжуд бўлган тутумлар аслида ҳеч қандай илмий тадқиқот тавсиясисиз ҳам муҳим саналиб келган. Бугун бу ҳақиқат илмий жабҳада ҳам эътироф этиляпти.




Ўхшаш мақолалар

Ота-она билан  фаол мулоқот  болаларда мия фаолиятини ривожлантиради

Ота-она билан фаол мулоқот болаларда мия фаолиятини ривожлантиради

🕔14:13, 30.10.2026 ✔140

Бугунги кунда болаларда камҳаракатлилик, мулоқот лаёқатининг сустлиги ҳамда меҳр танқислиги билан боғлиқ ўзгаришлар кўпроқ кузатилмоқда. Мутахассисларнинг аниқлашича, буларнинг барчаси оила муҳитида фарзандга етарли эътибор берилмаслиги билан боғлиқ экан.

Батафсил
Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

🕔11:38, 20.08.2026 ✔341

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Батафсил
Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔1099

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ота-она билан  фаол мулоқот  болаларда мия фаолиятини ривожлантиради

    Ота-она билан фаол мулоқот болаларда мия фаолиятини ривожлантиради

    Бугунги кунда болаларда камҳаракатлилик, мулоқот лаёқатининг сустлиги ҳамда меҳр танқислиги билан боғлиқ ўзгаришлар кўпроқ кузатилмоқда. Мутахассисларнинг аниқлашича, буларнинг барчаси оила муҳитида фарзандга етарли эътибор берилмаслиги билан боғлиқ экан.

    ✔ 140    🕔 14:13, 30.10.2026
  • Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

    Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

    Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

    ✔ 341    🕔 11:38, 20.08.2026
  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 1099    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 1242    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 1569    🕔 07:32, 04.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар