АҚШдаги Рочестер университети олимлари қуёш нури ёрдамида денгиз сувини ичишга яроқли чучук сувга айлантирадиган янги қурилма яратди.
Қурилма қуёш таъсирида денгиз сувини буғлатади. Сув буғга айланганда, ундаги туз ва бошқа моддалар сувдан ажралади. Натижада чучук сув олинади.
Янги усулнинг муҳим жиҳати шундаки, одатдаги қурилмаларидан фарқли ўлароқ, унда жуда шўр чиқинди сув ҳосил бўлмайди. Бунинг ўрнига, сув таркибидаги тузлар қурилманинг махсус қисмида қаттиқ ҳолатда ажратиб олинади. Бу эса уларни кейинчалик қайта ишлаш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш имконини беради.
Тадқиқотчилар тажриба давомида Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларидан олинган ҳақиқий денгиз сувидан фойдаланган. Қурилма сувни чучуклаштириш билан бирга, тузларнинг қурилма юзасида тўпланиб қолишининг олдини олган.
Яна бир қизиқ жиҳати йиғилган моддалар орасидан литий каби қимматли минералларни ажратиб олиш мумкин. Тажрибада литийнинг қарийб 50 фоизи қайта ажратиб олинган.
Демак, келажакда бундай технология бир вақтнинг ўзида қуёш энергиясидан фойдаланиб чучук сув олиш ва фойдали минералларни қайта ишлашга ёрдам бериши мумкин. Ҳозирча технология кичик қурилмаларда синовдан ўтказилган. Уни кенг миқёсда қўллаш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА
тайёрлади.
Пойтахтнинг 8 та маҳалласида сунъий кўллар ташкил этилади
🕔10:53, 20.11.2026
✔39
Пойтахтда ҳаво сифатини яхшилаш учун янги экологик ечим қўлланилмоқда. Тошкентнинг саккиз маҳалласида сунъий кўллар ташкил этилади. Хўш, бу ташаббус шаҳар ҳавосига қанчалик таъсир кўрсатади?
Батафсил
Суғориладиган Ерларнинг ярми шўрланган
🕔15:31, 12.11.2026
✔93
Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг қарийб ярми шўрланишга учраган. Экинларни суғориш учун олинадиган сувнинг 37 фоизи эса каналларда йўқотилмоқда. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган илмий тадқиқотда қайд этилди.
Батафсил
Қурғоқчилик ва ўзбошимчалик миллий табиат боғига хавф туғдирмоқда
🕔14:47, 05.11.2026
✔127
Зарафшон миллий табиат боғи – Зарафшон дарёси водийсидаги ноёб тўқай экотизимлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини сақлашга хизмат қиладиган муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд.
Батафсил