Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЁзёвон туманидаги бир қатор ижтимоий объектларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлонбек Абдуллаев томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Тумандаги 35-оилавий поликлиника фаолияти билан танишилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар ҳамда муассасанинг мавжуд эҳтиёжлари ўрганилди.
Поликлиникада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва тиббиёт ходимлари учун зарур шароитларни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат, шунингдек, «У.Жалилов» чорвачилик фермер хўжалигида чорвачиликни ривожлантириш, наслдор қорамолларни олиб келиш, чорва моллари зотини яхшилаш ва маҳсулдорликни ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганишлар якунида ҳудудда иқтисодий фаолликни ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадини кўпайтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил