Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги «Илтифот» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва аҳоли вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, инфратузилма билан боғлиқ масалалар ва аҳолини қийнаётган мавжуд муаммолар ўрганилди.
Aйни пайтда маҳаллада 3 830 нафар аҳоли, 833 та оила истиқомат қилади. Шундан 26 та оила ижтимоий ҳимояга муҳтож.
Маълум қилинишича, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш учун Жаҳон тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 25 млрд сўм ажратилган. Ушбу маблағлар доирасида 10 километр йўлни асфальтлаш, 2 та сув қудуғи қазиш ва 2,5 километр сув тармоғини барпо этиш, 100 та бетон электр устуни ўрнатиш, 14-сонли мактабни таъмирлаш ҳамда қўшимча бино қуриш режалаштирилган.
Бироқ учрашувда белгиланган ишларнинг айримлари ўз муддатида тўлиқ амалга оширилмаётгани қайд этилди. Шу боис инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш ва режалаштирилган ишларни белгиланган муддатларда якунига етказиш зарурлиги таъкидланди.
Мулоқот чоғида аҳолининг бевосита мурожаатлари ҳам эшитилди. Хусусан, фуқаро Файзулло Мақсудов «Айрилиш» кўчасида электр устунлари ўрнатилмагани, электр тармоқлари эса хонадонларнинг том қисми орқали ўтказилгани масаласини кўтарди.
Мазкур ҳолат аҳоли хавфсизлиги ва электр таъминоти барқарорлиги нуқтаи назаридан ўрганилиши белгиланди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Пахтаобод туман ҳокимлиги ҳамда масъул идораларга тегишли тавсиялар берилди. Инфратузилма лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши ва аҳоли мурожаатларининг ижроси назоратга олинди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил