Етти кун      Бош саҳифа

Жамоатчилик нима деяпти?

Экологик экспертиза ва лойиҳалар муҳокамасида, албатта, аҳоли фикри эшитилмоқда

Жамоатчилик  нима деяпти?

Атроф-муҳит муҳофазаси, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишда давлат экологик экспертизаси муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда режалаштирилаётган ло­йиҳаларнинг экологик талабларга мувофиқлиги ўрганилиб, зарур ҳолларда жамоатчилик эшитувлари ташкил этилмоқда.

Қашқадарё вилоятида Давлат экологик экспертизаси маркази давлат муассасаси Қашқадарё вилояти филиали ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ходимлари иштирокида Чироқчи туманидаги лойиҳа ўрганилди. Ғаллачи маҳалласи Ғаллачи кўчаси, 12-уй манзилида Нурбоева Наргиза Абраевна томонидан қурилиши режалаштирилаётган «Қурилиш моллари савдо мажмуаси» объекти бўйича атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот лойиҳаси ҳужжатлари жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида режалаштирилаётган фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлиги, шунингдек, тегишли рухсатномалар ва экологик хулосаларнинг мавжудлиги кўздан кечирилди.

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида эса «Янги Ўзбекистон» маҳалласи ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли турар жой биноси лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Эшитув давомида лойиҳа бўйича тайёрланган атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот лойиҳаси муҳокама қилиниб, аҳоли учун яратиладиган қулайликлар, қурилиш жараёнининг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири ва экологик талабларга риоя этиш масалалари юзасидан фикр ва таклифлар  билдирилди. Шунингдек, лойиҳа амалга оширилиши жараёнида жамоатчилик назоратини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Эшитув якунида билдирилган фикр ва таклифлар инобатга олиниб, иштирокчилар розилиги билан лойиҳа маъқулланди.

Сурхондарё вилояти Ангор туманида ҳам экологик талаблар ва жамоатчилик фикри ўрганилди. «Наврўз» маҳалласида жойлашган «Ангор агро клиника агрофирмаси» МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи фаолияти юзасидан жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Унда маҳалла фаоллари, ҳудуддаги ташкилотлар вакиллари ҳамда Давлат экологик экспертизаси ходимлари иштирок этди. Муҳокама жараёнида мебель ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири, экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши ва аҳоли учун қулай ҳамда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тинг­ланиб, ишлаб чиқариш фаолиятини экологик талаблар асосида ташкил этиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Жарқўрғон туманида эса «Пахтазавод» маҳалласида жойлашган «Автогаз-Бобуршоҳ оил» МЧЖга тегишли автомобилларга суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёқилғиси қуйиш шохобчаси фаолияти юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Маҳалла фаоллари, яқин ҳудуддаги ташкилотлар вакиллари ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази ходимлари ҳудуддаги мазкур масалаларни муҳокама қилишди. Эшитувда мазкур фаолиятнинг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири, экологик хавфсизликни таъминлаш, ҳудуднинг санитария ва экологик ҳолатини муҳофаза қилиш ҳамда фаолиятни амалдаги экологик талаблар асосида ташкил этиш масалалари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, иштирокчиларга лойиҳа ва фаолиятга оид тегиш­ли маълумотлар тақдим этилиб, жамоатчилик вакилларининг саволлари, фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Бундай ўрганиш ва жамоатчилик эшитувлари лойиҳаларни амалга оширишда экологик талабларга риоя этиш, атроф-муҳитга эҳтимолий таъсирларни олдиндан баҳолаш ҳамда аҳоли манфаатларини инобатга олишга хизмат қилади.

Зеро, ҳар бир лойиҳа нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик ва жамоатчилик манфаатлари нуқтаи назаридан ҳам баҳоланиши муҳим.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар