Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилМамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи ҳудудда сўнгги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг нақадар юксак натижалар бераётганини яна бир бор исботлади.
Вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ташриф доирасида Андижонда умумий қиймати 9 миллиард 400 миллион доллар бўлган 206 та инвестиция лойиҳаси тақдим этилди. Шундан 2 миллиард 50 миллион долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилган бўлса, яна 7 миллиард 350 миллион долларлик 108 та лойиҳанинг қурилишига старт берилди. Энг муҳими, ушбу лойиҳалар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманини тўлиқ қамраб олган.
Бу рақамлар ортида оддий инсонларнинг тақдири ва фаровонлиги турибди. Янги лойиҳалар ҳисобига 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш, йилига 60,6 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 533 миллион долларлик экспорт салоҳиятини шакллантириш кўзда тутилган.
Вилоят саноати сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, Хўжаобод туманидаги «Андижон технопарки» бунинг яққол мисолидир. Қиймати 300 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига ташкил этилган мазкур ҳудудда 51 та корхона жойлаштирилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилади. Айниқса, бу ерда 25 миллион долларлик инвестиция эвазига «ақлли» сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилгани эътиборга молик. Жараённинг 80 фоизи роботлаштирилган бўлиб, йилига 1 миллион дона замонавий ҳисоблагич ишлаб чиқарилади.
Инфратузилма соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Андижон шаҳридаги янги йўлўтказгич бунга яққол мисолдир. Қиймати 271 миллиард сўм бўлган ушбу замонавий иншоот 140 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Эндиликда одамларнинг манзилга етиб бориш вақти қисқариб, айниқса, тез тиббий ёрдам машиналари беморларни шифохонага 14 дақиқа эртароқ етказиб бориш имкониятига эга бўлди. Бу эса кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, ҳудудда «яшил» энергетикани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кичик гидроэлектр станциялари учун ускуналар ишлаб чиқариш, тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қиймати 20 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Умуман олганда, Андижондаги бугунги янгиланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир инвестиция – янги иш ўрни, ҳар бир замонавий технология – рақобатбардош маҳсулот, яратилаётган ҳар бир инфратузилма объекти эса аҳоли учун қулайлик ва муносиб турмуш шароити демакдир. Иқтисодий ўсишнинг инсон манфаатлари билан уйғунлашгани ҳар бир фуқаро ҳаётида ўз аксини топаётир.
Наврўзбек ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил