Етти кун      Бош саҳифа

Келгуси беш йиллик: Сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш даври бўлади

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг мазмун-моҳиятига бағиш­ланган тадбир бўлиб ўтди.

Келгуси беш йиллик:  Сув ва табиатга  муносабатни тубдан ўзгартириш даври бўлади

Экология қўмитаси ижро аппарати раҳбари Ўткир Жуманов, қўмита раиси маслаҳатчиси Матназар Элмуродов, тарих фанлари доктори Фарҳод Очилов, Пардахол Норқобилова ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг нутқида барча соҳалар, хусусан, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтишди. Мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўяётгани, келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлиши, бунда сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Тадбирда Экология қўмитаси, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бош бошқармалар ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази вакиллари иштирок этди.

«Келгуси беш йилда экин майдонларида сув тежайдиган технологиялар қамровини 100 фоизга олиб чиқамиз. Бу умуммиллий маррага айланади. Табиатга муносабат – халқнинг маданияти, давлатнинг масъулияти ва тараққиётнинг сифат кўрсаткичидир.

Шунинг учун мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий ҳаракатини янги сифат босқичига олиб чиқамиз. Мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудлар жамиятнинг дахлсиз бойлиги сифатида муҳофаза қилинади. Яқин йилларда туман ва шаҳар марказларида яшиллик кўламини 30 фоизга етказамиз», – дейилади нутқда.

Тадбир давомида Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистон мустақиллиги 1991 йилда пайдо бўлган эмас, аксинча, истиқлол илдизлари уч минг йилдан зиёд давлатчилик анъаналари ва қадимий цивилизация тарихига бориб тақалиши таъкидланди. Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаб ўтган буюк алломалар (Муҳаммад Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий) ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг адолат ва бунёдкорликка асосланган давлатчилик роли эътироф этилди. Қолаверса, мустақиллик халқимизга ўз шон-шарафи, муқаддас дини, она тили ва миллий қадриятларини қайтаргани, валюта, солиқ, божхона ва инвестиция сиёсатида амалга оширилган туб ўзгаришлар Ўзбекистоннинг «иқтисодиёти мўътадил эркин» давлатлар қаторидан жой олишини таъминлагани таъкидланди.

Бундан ташқари, нутқда келажакдаги устувор вазифалар ҳам белгилаб берилган. Жумладан, келгуси йилларда юртимизда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади: билим ва малака келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантирилади, халқимизнинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кўриши таъминланади, иқтисодиётимиз юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказилади, сув ва табиатга муносабат тубдан ўзгартирилади, суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш умумий қадриятга, маҳаллалар жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айланади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг 35 йиллик мустақил тараққиёт йўли халқимизнинг бирдамлиги, меҳнати ва бунёдкорлик салоҳияти билан боғлиқ улкан ютуқларни намоён этди. Энди мамлакат олдида таълим, соғлиқни сақлаш, юқори технологиялар, иқтисодиёт, экология ва сув ресурсларини асраш, қонун устуворлиги, маҳалла ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган янги стратегик вазифалар турибди. Келгуси даврда инсон қадри, халқ фаровонлиги ва миллий тараққиёт устувор йўналиш бўлиб, Ўзбекистон янада кучли, обод, тинч ва фаровон давлат сифатида ривожланади.

 

Экология қўмитаси Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔23

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔89

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 23    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 89    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 107    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 113    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар