Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг сайловчилар билан мунтазам мулоқот қилиши, аҳоли мурожаатларини тинглаши ва уларни ўрганиб, амалий ечим топишга кўмаклашиши депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутати Ғ.Эшчанов томонидан ҳам сайловчилар билан учрашувлар ва аҳоли мурожаатларини ўрганиш жараёнида фуқароларни қийнаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Хива шаҳридаги «Гулистон» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳалладаги аҳолига оқар сув етказиб берувчи насоснинг носозлиги юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Мазкур муаммо аҳоли учун муҳим бўлиб, сув таъминотидаги узилиш кундалик эҳтиёжларни қондиришда қатор ноқулайликларни юзага келтираётган эди.
Мурожаат депутат томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, муаммони бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Фуқароларнинг мурожаатини ижобий ҳал этиш мақсадида депутатнинг шахсий маблағлари ҳисобидан янги сув насоси ўрнатилди. Натижада маҳаллада оқар сув таъминоти қайта тикланиб, аҳолининг мазкур муаммоси амалий жиҳатдан ўз ечимини топди.
Бу каби ишлар депутат ва аҳоли ўртасидаги бевосита мулоқотнинг амалий самарасини кўрсатади. Зеро, халқ вакилининг фаолияти, аввало, фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва имкон қадар муаммоларга амалий ечим топишга қаратилган бўлиши лозим.
Тадбир доирасида аҳолига сув ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш бўйича ҳам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. «Сув – ҳаёт манбаи» шиори остида ўтказилган суҳбатларда сувнинг инсон ҳаёти ва атроф-муҳит учун беқиёс аҳамияти, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни исроф қилмаслик ҳамда уни асраб-авайлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашилди.
Айниқса, бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва келажак авлод учун асраб қолиш экологик маданиятнинг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис аҳолининг бу борадаги билим ва масъулиятини ошириш, кундалик ҳаётда сувдан тежамкор фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
«Гулистон» маҳалласидаги мазкур ҳолат фуқаролар мурожаатининг эътиборсиз қолдирилмагани, муаммо ўрганилиб, қисқа муддатда амалий чоралар кўрилганининг яна бир ёрқин намунасидир.
Қадимий Хивадаги «Гулистон» маҳалласида яна сувнинг шилдираши эшитилмоқда. Бу шунчаки сув оқими эмас, балки ўз вақтида тингланган мурожаат, амалий ҳаракат ва инсон манфаатига қаратилган эътиборнинг натижасидир. Биргина насоснинг янгиланиши ортидан эса ўнлаб хонадонларнинг кундалик ташвиши енгиллашгани, одамларнинг кўнглига таскин ва ишонч киргани мужассам.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил