Етти кун      Бош саҳифа

Тўғри экиш ва парвариш ҳар бир кўчат тақдирини белгилайди

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан жойларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига бағишланган ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Тўғри экиш ва парвариш  ҳар бир кўчат  тақдирини белгилайди

Асосий мақсад, лойиҳани янги босқичга олиб чиқиш, маҳаллаларда аҳоли учун янада қулай экологик муҳит яратиш борасида белгиланган вазифаларни сифатли амалга оширишдир. Хусусан, Қува туманида партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари иштирокида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва сақлаб қолиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Кўчат экиш ишларида партия ташкилотларининг жамоатчилик назоратидаги иштироки, кўчатларни экиш ва уларни асраб қолишда масъулиятни кучайтириш бўйича иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Кўчатларни парваришлашнинг самарали усуллари, уларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида фикр алмашилди.

Семинарнинг амалий қисмида иштирокчилар Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона илмий-тажриба станциясида бўлиб, замонавий боғдорчилик соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар ва тажрибалар билан яқиндан танишди. Касалликларга чидамли, серҳосил, интенсив боғдорчиликка мўлжалланган пайвандтагли ва замонавий кўчатлар устида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот олишди. Бу каби илмий ёндашувлар ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш ва уларни асраб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

Мутахассислар томонидан ниҳолларни суғориш, озиқлантириш, қуриб қолишининг олдини олиш, турли зараркунанда ва касаллик­лардан ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунинг­дек, экилган кўчатларнинг кузги мавсумни қандай ҳолатда қарши олаётгани ўрганилиб, уларни асраб қолиш ва келгусида яхши ривожланишини таъминлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг самараси фақат экилган кўчатлар сони билан эмас, балки уларнинг яшаб қолиши, илдиз отиб, ўсиб-униши билан белгиланади. Бу ишларни тўғри ташкил этиш эса табиатга бўлган масъулиятли муносабатнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

 

Азизбек АКБАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔23

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 23    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 107    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 113    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар