Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

МЕҲРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ, ОТАЛАР

бу аёлингиз ва фарзандингиз саломатлиги учун ҳам зарур!

Бугун баъзи оилаларда бир ҳолат кузатиляпти: ота кун бўйи ишда бўлгани сабабли болаларнинг таълим-тарбияси тўлиғича оналар зиммасига юклаб қўйилган.

МЕҲРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ, ОТАЛАР

Мутахассислар бундай ҳолларда фарзандлар эркакнинг ўзига хос қатъияти, талабчанлиги, қаттиққўллиги ҳамда барқарор фикрлаш ва иш юритиш каби зарурий хусусиятлардан мосуво улғайишини бот-бот таъкидлаяпти. Оилада отанинг таълим-тарбиясини олиб, меҳри ва эркалашини туйиб ўсган болалар бу имкониятдан бебаҳра улғайганлардан анча фарқли эканини илм-фан исботлаб берди.     

Олимларнинг аниқлашича, ота меҳрини ҳис қилиб яшаш фарзандга нафақат бутун умри давомида, балки ҳали дунёга келмасдан — ҳомила пайтидаёқ энг зарур омилга айланар экан. Флорида университетида ўтказилган тадқиқотларга кўра, ҳомиладорлик давомида отанинг она билан кўпроқ вақт ўтказиши болага ижобий таъсир кўрсатади. Она қорнида ота меҳрини туймасдан ўсган болалар кўпинча муддатидан аввал ёки бирон нуқсон билан туғилиши кузатилган. Шу билан бирга, бундай болаларда бир ёшгача бўлган ўлим хавфи кучлироқ. Маълум бўладики, отанинг руҳан қўллаб-қувватлаши бўлажак она саломатлигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Фарзанд кутаётган ота-онанинг биргаликда сайру саёҳат қилиши, онанинг руҳий хотиржамлигини таъминлаш, ҳар қандай асабийлашиш, сиқилиш, тажанглик, зўриқиш каби ҳолатларга тушиб қолмаслиги учун етарли шароит яратиб бериш бутун оиланинг, биринчи галда, отанинг энг асосий вазифаси экани, шубҳасиз. Ҳатто, ҳомиладор аёлнинг олдида овозни баландлатиб гапирмаслик каби миллий тутумларимиз замирида ҳам она ва бола саломатлигига юксак эҳтиром ва ғамхўрлик мужассам. Фарзанд саломатлиги учун қайғуриш у дунёга келишидан анча олдин бошланиши эндиликда илмий жиҳатдан ҳам ўз исботини топаётганига нима дейсиз?!

Кўпроқ суҳбатлашинг!

Бола кун бўйи қилган ишлари тафсилотини яқинларига гапириб беришни, яқинлари уни тинглаши, у билан қизиқишини истайди. Айниқса, боғча ва мактаб ёшидагиларда бу ҳолат кўп кузатилади. Шундай пайтларда улар онадан ҳам кўра ўз таассуротларини ота билан бўлишишни маъқул кўришаркан. Боланинг кичик муваффақияти, дейлик, бугун мактабдан мақтов эшитиб қайтганини онага айтиш — ўз йўлига, лекин буни оқизмай-томизмай отага ҳикоя қилиб бериш болага ўзгача мароқ бағишлайди. Шунингдек, бола отанинг билдирган муносабати, берган баҳоси, ҳатто танбеҳини ҳам  онаникидан кўра таъсирлироқ қабул қилади. Отанинг эътиборсизлиги эса болага чуқур руҳий изтироб етказиши мумкин.

 «Ота билан мулоқотнинг йўқлиги боланинг келажакдаги хулқ-атворига ҳамда тенгдошлари билан муносабатига кескин салбий таъсир кўрсатади, — дейишмоқда олимлар. — Шунинг учун чақалоқ туғилгач, ота у билан иложи борича кўпроқ гаплашиши зарур».

Оталар бола нутқининг ривожланишига таъсир кўрсатаркан. Сабаби, оналар бола билан кўпроқ бирга бўлишади ва гаплашганда ҳам боланинг сўз бойлигидан келиб чиқиб, оддий, унга тушунарли тилда гапиради. Ота эса фарзанди билан гаплашганда кенгроқ сўз бойлигидан фойдаланади, бу эса бевосита кичкинтой нутқининг ривожланишига ёрдам бериши табиий. Бундай натижаларни дунё бўйлаб ўтказилаётган бир нечта тадқиқотлар тасдиқламоқда.

Оксфорд университети олимларининг кузатишича, отасиз ўсаётган болаларда атрофдагиларга нисбатан қўполлик ва жаҳлдорлик сезилган. Бир вақтнинг ўзида она бераётган меҳр ва эътибор бу жиҳатларга таъсир ўтказмаган. Ҳа, она қанча уринмасин, ота ўрнини босолмас экан.

Қизингизга кўпроқ кераксиз

Ота — оиланинг устуни, асосий тиргаги, она ва фарзандларнинг суянган тоғи. Оиланинг ҳар бир аъзоси ўзини ота ардоғи, ҳимоясида ва ғамхўрлигида сезсагина эмин-эркин ва бахтли ҳаёт кечиради. Бундай суянчга айниқса, оиладаги қиз фарзандлар кўпроқ зарурат сезади. Агар қизларнинг бошида ана шундай соябони бўлмаса, уларда маънавий беқарорлик, руҳий тушкунлик кузатилиши эҳтимоли кўпроқ. Ота меҳри ва эътибори қизлар таълим-тарбияси учун энг муҳим омиллардан эканини инкор қилиб бўлмайди. Отанинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши орқасидан қизларнинг катта-катта натижаларни қўлга киритиши ҳеч кимга сир эмас.

Кўп йиллик тадқиқотлар натижасига кўра, отасиз ўсган қизларда жинсий балоғат тенгдошларига нисбатан вақтлироқ кузатилган. Олимларнинг таъкидлашича, бунга сабаб қизалоқ онг остида оилада эркак кишининг йўқлиги сабабли ўзини ҳимоясиз сезиб, тезроқ катта бўлишни хоҳларкан.

Шукрки, бизда ҳар бир оиланинг боши — ота. Рўзғорнинг барча кам-кўстига балогардонлик ҳам ота гарданида. Аммо оила аъзолари, хусусан, фарзандларнинг маънавий-руҳий эҳтиёжи, оиладаги таълим-тарбияси ҳақида гап кетса, буни негадир фақат она сиймоси билан боғлаймиз. Худди отанинг бу борада ҳеч бир масъулияти йўқдай. Аслида ота ҳамма жабҳада ҳам ўз мақомида туриб ёндашиши ҳаммамиз учун жуда зарур. 

...Қанийди ҳар бир ота: «Фарзандларим билан жон деб вақт ўтказаман. Бу улар учун фойдали эканигина эмас, уларни жуда севганим учун», — дея олса...

Зубайда АБДУХОЛИҚОВА,

Риштон тумани




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔256

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 256    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 808    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар