Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСунъий манзаралардан кўра табиатнинг ўзи яратган гўзаллик одамларни кўпроқ жалб этади. Шу боис дунёда экотуризмга қизиқиш ортиб бормоқда.
Табиий масканларни сайёҳлик ҳудудига айлантиришда эса бир масала доимо эътиборда бўлиши керак: табиатдан фойдаланиш уни асраш билан уйғун бўлиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида жойлашган Ақчакўл ана шундай табиий масканлардан бири. Қарийб 6 минг гектар майдонни эгаллаган кўл соҳилида экотуризм ва этнотуризм маскани барпо этилмоқда. Бу ерда замонавий пляжлар, дам олиш масканлари ва сайёҳлик инфратузилмасини ташкил этиш режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикасида ўрганишлар олиб борган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда фракция аъзоси Сапаргул Утемуратова Ақчакўл туристик зонаси билан танишди.
Депутатлар ҳудуднинг табиий ҳолати, флора ва фаунаси билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди. Кўл атрофида туристик инфратузилмани ривожлантириш жараёнида мавжуд дарахтларни сақлаб қолиш, табиий муҳитга зарар етказмаслик ҳамда ҳудудни яшил масканга айлантириш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Зеро, экотуризмнинг асосий моҳияти табиатни фақат томоша қилиш эмас, балки уни асраб, келажак авлодларга ҳам шу ҳолича етказишдир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил