Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЙўл – фақат манзилларни боғлайдиган масофа эмас. У атрофидаги муҳит, ободлик ва тозалик билан ҳам уйғун бўлса, ҳудуднинг умумий қиёфаси янада чиройли кўринади.
Айниқса, магистрал йўллар бўйидаги санитария ҳолатига эътибор қаратиш нафақат экологик маданият, балки аҳоли учун қулай муҳит яратишда ҳам муҳим.
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган «Йўллар озодалиги – юрт фаровонлиги» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур лойиҳа Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Алижон Жалилов ташаббуси билан Навоий вилояти «Экомакон» тарғибот маркази ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган.
Лойиҳа доирасида М-37 магистрал йўли бўйида жойлашган хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолига замонавий чиқинди қутилари топширилди. Тадбир давомида аҳолига улардан тўғри фойдаланиш, асраб-авайлаш ва чиқиндиларни тартибли равишда тўплаш бўйича тушунтиришлар берилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил