Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилДарахт экиш – ишнинг бошланиши. Уни асраш, вақтида суғориш ва парваришлаш эса ундан-да муҳим вазифа.
Айниқса, мактаб ҳудудларидаги яшил майдонлар нафақат атроф-муҳит кўриниши, балки болалар учун соғлом ва обод муҳит яратишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Когон туман партия ташкилоти томонидан «Когон» МФЙ ҳудудида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида жамоатчилик назорати ўтказилди. Унда мактаб ҳудудидаги дарахт ва ниҳолларнинг ҳолати, уларни парваришлаш ҳамда суғориш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида мактаб ҳудудида 160 тупдан ортиқ мева ва манзарали дарахт борлиги аниқланди. Дарахтлар ариқ суви орқали суғорилаётгани кузатилди. Шу билан бирга, 4 туп дарахт кўчати қуриш арафасида экани маълум бўлди.
Жамоатчилик назорати жараёнида яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, ниҳолларни мунтазам парваришлаш ҳамда қуриш арафасидаги кўчатларни сақлаб қолиш бўйича зарур чораларни кўриш масаласига эътибор қаратилди.
Ҳар бир ниҳол – келажакдаги соя, ҳаво ва яшиллик. Уни экиш қанчалик муҳим бўлса, асраш ҳам шунчалик масъулиятли ишдир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил