Етти кун      Бош саҳифа

«Яшил шанба» – тозалик ва ободлик йўлида

Тозаликни бир кунлик тадбир эмас, кундалик одат билан таъминлаш мумкин. Аммо бундай акциялар жамоатчилик эътиборини атроф-муҳит мусаффолигига қаратиш, одамларни умумий мақсад атрофида бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

«Яшил шанба» – тозалик ва ободлик йўлида

19 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан ўтказилган «Яшил шанба» акция­си доирасида Андижон вилоятида ҳам ана шундай амалий тадбир ташкил этилди.

Янги Андижон массивида ўтказилган плоггинг акцияси Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши, вилоят экология бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда «Ёш экологлар» қаноти аъзолари, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби вакиллари, партия фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Плоггинг давомида иштирокчилар белгиланган ҳудуд бўйлаб юриб, атрофга ташлаб кетилган маиший чиқиндиларни йиғиб, Янги Андижон массиви озодалигига ҳисса қўшишди.

Тадбирда иштирокчиларга атроф-муҳитни асраш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, жамоат жойларида тозаликни сақлаш ва экологик маданиятни оширишнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди. Фаол иштирок этган бир гуруҳ фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар