Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейи томонидан салкам чорак асрдан буён «Самарқандни гулга буркаймиз! 1+10» гулсеварлар ҳаракати ҳамда «Ҳар бир ўқувчининг ўз гули бўлсин!» ёш гулсеварлар экологик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ушбу хайрли тадбирлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг вилоят бўлими, «Зарафшон», «Самаркандский вестник» ва «Овози Самарқанд» газеталари таҳририятлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Бу йилги кузги акцияда экологик ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти кенгаши ҳам яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бу эса тадбир янада кенг кўламда, мазмунли ва уюшқоқлик билан ўтказилишида катта рағбат бўлди.
Кузги акция доирасида Ориф Гулханий уй-музейи боғида меҳр билан етиштирилган ўсимликлар, уларнинг қаламчалари, уруғлари ва пиёзлари иккинчи маротаба Оқдарё туманидаги мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларига беғараз тақдим этилди. Биринчи шундай тадбир 2017 йилда ўтказилган эди.
Ишончимиз комилки, бир неча йил давомида меҳр билан парваришлаб келинган ушбу ўсимликлар, қаламчалар, уруғлар ва пиёзлар муносиб қўлларга тушиб, асраб-авайланади, кўпайтирилади ҳамда таълим муассасаларининг ҳовлилари, синфхоналари ва яшил бурчакларини янада обод ва кўркам қилади.
Энг муҳими, бу хайрли ташаббус болалар ва ўқувчи-ёшларнинг табиатга меҳрини ошириб, уларда ҳар бир гул ва ниҳолни асраб-авайлаш, парваришлаш ҳамда кўпайтириш масъулиятини шакллантиради. Келгусида кўпайтирилган ўсимликлар «1+10» тамойили асосида бошқаларга ҳам беғараз улашилиб, эзгу ҳаракатнинг қамрови тобора кенгайиб боради.
Абдували ХУДОЁРОВ,
ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши бош мутахассиси
Экологик барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳамкорлик
🕔11:04, 18.09.2026
✔39
Иқтисодий ислоҳотларда янги босқичга кўтарилиш, барқарор тараққиёт омиллари билан ҳамоҳанг ривожланиш бугунги куннинг асосий талабига айланиб бормоқда. Барча масалаларда шу жиҳатни инобатга олиш кун тартибидаги долзарб масала тусини олди.
Батафсил
Янги қонун Овчиликда янги қоидалар
🕔11:01, 18.09.2026
✔37
Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Қурол тўғрисида» ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Батафсил
Гулсеварлар ҳаракатининг кузги акцияси
🕔10:57, 18.09.2026
✔36
Самарқанд шаҳридаги Ориф Гулханий уй-музейи томонидан салкам чорак асрдан буён «Самарқандни гулга буркаймиз! 1+10» гулсеварлар ҳаракати ҳамда «Ҳар бир ўқувчининг ўз гули бўлсин!» ёш гулсеварлар экологик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Батафсил