Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Деҳқонобод туманидаги «Ғўроти» маҳалласи еттилиги фаолияти ва уларнинг иш самарадорлигини ўрганди.
«Ғўроти» маҳалласида 639 та хонадон бўлиб, 2 800 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг асосий даромади чорвачилик ва деҳқончиликдан иборат. Маҳалла раиси Хайриддин Хўжақуловнинг таъкидлашича, йил бошида камбағаллик даражаси юқорилиги (7,8%) сабабли маҳалла «қизил» ҳудудга кириб қолган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 27 нафар фуқарога субсидия ажратилиб, бандлиги таъминланди ва аҳоли фаровонлиги оширилди. Депутат маҳалла фаоллари билан суҳбатда маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг ваколатларини кенгайтириш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини жойида ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб, ижтимоий ҳимояни кучайтириш юзасидан тавсиялар билдирди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил