Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
Жиззах шаҳрида ана шундай жўшқин ва ҳаракатга бой экологик акция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши, Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаби ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган акция юзлаб кўнгиллиларни бир майдонга жамлади.
Тадбирда 120 нафардан ортиқ фаол ва ташаббускор йигит-қизлар жонбозлик кўрсатди. Улар югуриш ва пиёда юриш асносида шаҳарнинг турли ҳудудларини чиқиндилардан тозалаб, атроф-муҳит муҳофазасига ва экологик маданиятни юксалтиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Ҳар бир йиғилган чиқинди, ҳар бир соғлом одим – шаҳримизнинг мусаффолиги ва беғубор келажагимиз сари ташланган муҳим қадам. Зотан, тозалик ҳаракатдан ва шахсий намунадан бошланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил