Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.
Кечки соат 20:00 дан эрталабки 5:00 гача суғориш энг мақбул вақт ҳисобланади. Бу вақтда ҳаво салқин бўлади, сув камроқ буғланади ва тупроқ намлиги узоқроқ сақланади. Шунингдек, бу вақтда суғориш илдизларнинг чуқур ўсишига ёрдам беради ва ўсимликнинг чидамлилигини оширади.
Суғориш тартиби қандай?
Эндигина экилган кўчатлар – соат 20:00-22:00 оралиғида камроқ, лекин тез-тез суғорилади.
Ёш дарахтлар – соат 20:00-22:00 оралиғида ҳафтасига 2-3 марта чуқур ва мўл сув билан суғорилади.
Катта дарахтлар – соат 20:00-5:00 оралиғида ҳафтасига 1-2 марта чуқур ва мўл суғорилади.
Муҳим тавсиялар
1. Сувни баргларга эмас, илдиз қисмига қуйинг. Бу сувнинг буғланиб кетишини камайтиради.
2. Сувни секин ва чуқур қуйинг, шунда у илдизларга етиб боради.
3. Мулча қўлланг. Бу намликни узоқроқ сақлайди ва илдизларни ҳимоя қилади.
4. Соат 10:00 дан 17:00 гача суғорманг. Бу вақтда сув тез буғланади ва кўчат ҳамда ўсимликка зарар етказиши мумкин.
5. Доимий ва меъёрида суғориш ўсимликни иссиқдан ҳимоя қилади.
Эслатма: ҳар бир ўсимлик ва тупроқ турининг сувга бўлган эҳтиёжи турлича. Шунинг учун тупроқ намлигини текшириб, ўсимлик эҳтиёжига қараб суғориш тавсия этилади.
Экология қўмитаси матбуот хизмати
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔26
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔100
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔137
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил