Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Хайрулло Гаппоров Наманган давлат техника университетининг сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Мазкур замонавий марказда талабаларнинг амалий билимларини мустаҳкамлаш ва илмий салоҳиятни ошириш учун кенг шароитлар яратилган бўлиб, умумий ҳисобда тўққизта махсус ақлли хона, стартап акселератор ҳамда робототехника ва бионика марказлари ташкил этилган. Ушбу марказ сунъий интеллект, транспорт, экология ва агротехнологиялар йўналишида инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда.
Фарғона вилоятида илм-фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштирувчи йирик лойиҳа ҳисобланган Аироинжинеринг технопарки қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Лойиҳа жараёнлари билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамда Экопартия вилоят кенгаши раиси Рустамбек Тожиев Фарғона давлат техника университетида бўлишди. Технопарк қишлоқ хўжалигида сув ва ресурслардан самарали фойдаланиш, экинлар мониторинги ва ақлли бошқарув тизимларини жорий этиш каби муҳим вазифаларга хизмат қилувчи инновацион марказга айланади.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔89
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔115
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил