Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Шу боис атмосфера ҳавоси таркибини мунтазам кузатиб бориш ва натижаларни таҳлил қилиб, аниқ ва манзилли чоралар кўриш тизими янада такомиллашмоқда.
Республикада атмосфера ҳавоси сифатини автоматик мониторинг қилишнинг замонавий тизимини ривожлантириш давом этмоқда. «Замин» халқаро жамоат фонди ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг «Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида Чирчиқ, Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ва Қибрай туманида ўрнатилган янги автоматик станциялар monitoring.meteo.uz ягона миллий платформасига уланди.
Автоматик станциялар атмосфера ҳавоси ҳолатини туну кун узлуксиз назорат қилишни таъминлайди. Олинган маълумотлар реал вақт режимида ифлосланишнинг энг юқори нуқталарини қайд этиш, метеорологик шароитга қараб ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг ўзгаришини кузатиб бориш, шунингдек, ифлослантирувчи моддаларнинг трансчегаравий кўчиши таъсирини баҳолаш имконини беради.
Замонавий мониторинг технологияларидан фойдаланиш экологик назорат самарадорлигини оширишга ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган, илмий асосланган табиатни муҳофаза қилиш чораларини шакллантиришга хизмат қилади.
Бугунги кунда лойиҳа амалга оширила бошлаганидан буён миллий платформанинг ягона маълумотлар базасига мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган 28 та атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станцияси уланди. Кузатув тармоғининг кенгайиши атмосфера ҳавоси ҳолати тўғрисида янада тўлиқ ва холис маълумотларни олиш имконини беради ҳамда экологик вазиятнинг ўзгаришига тезкор муносабат билдиришни таъминлайди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
матбуот хизмати
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил