Экстремал иссиқ ҳаво инсон саломатлигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиб, қаришни тезлаштиради. Бу ҳақдаги илмий тадқиқот натижалари The New York Times нашрида эълон қилинди.
Олимлар 15 йил давомида Тайванда яшаб келаётган қарийб 25 минг нафар инсонлар соғлиғи ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Натижада сўнгги икки йил давомида иссиқ ҳаво тўлқини таъсирида бўлиш биологик қаришни 8-12 кун олдинга суриши аниқланди.
Тадқиқот раҳбари, Гонконг университети доценти Цуй Го сўзларига кўра, бир қарашда кичик кўринадиган бу кўрсаткич аслида жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин:
«Биз ҳозирча фақат икки йил муддат бўйича натижаларни олдик, бироқ глобал иқлим ўзгариши оқибатида иссиқ ҳаво оқими йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Шу сабабли вақт ўтиши билан унинг таъсир кўлами янада ортиши эҳтимолдан йироқ эмас», – дейди мутахассис.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил