Давр нафаси      Бош саҳифа

Халқаро форум: Барқарор ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларга инвестиция

Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Халқаро форум:  Барқарор  ривожланиш  соҳасидаги лойиҳаларга инвестиция

Учрашувларда барқарор ривожланиш, иқлим барқарорлигини таъминлаш, чўлланишга қарши курашиш ҳамда экологик лойиҳаларга инвес­тицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳим учрашувлардан бири БРИКСнинг Янги тараққиёт банки президенти Дилма Руссефф билан бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар «яшил» иқтисодиёт, барқарор инфратузилма ва иқлим ўзгаришига мослашув лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Янги тараққиёт банкини барқарор ривож­ланиш ва экологик трансформацияларни қўллаб-қувватловчи етакчи кўп томонлама молиявий институт сифатида юқори баҳолашини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда «яшил» иқтисодиётни шакллантириш, иқлим барқарорлигини мус­таҳкамлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Томонлар қайта тикланувчи энергетика, сув ресурсларини барқарор бошқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашув йўналишларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар. Ўзбекистоннинг яшил кун тартибини илгари суриш ва бутун Марказий Осиё минтақасининг иқлим барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида мамлакатнинг 2030 йилгача мўлжалланган экологик ташаббуслари ва мақсадлари тақдим этилди. Улар қаторида бир миллиард туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, қўриқланадиган табиий ҳудудлар майдонини мамлакат ҳудудининг 21 фоизигача кенгайтириш, ҳар бир ҳудудда дендрологик боғлар ташкил этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 40 фоизга етказиш, ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш ҳамда ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш каби вазифалар мавжуд.

Ўзбекистонда ташкил этилган экологик таълим ва илм-фан экотизими ҳам тақдим этилди. У Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) қошидаги илмий-тадқиқот инс­титутлари, марказлар ҳамда ихтисослаштирилган «яшил» техникумлар тармоғини бирлаштиради.

Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик деградацияга учраган ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлимга чидамли сув ресурсларини бошқариш лойиҳаларини амалга оширишни кўзлайди. Хусусан, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган ёмғир сувларини йиғиш тизимлари ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш лойиҳаси тақдим этилди.

Туркий давлатлар ташкилоти ваколатхонаси ижрочи директори Балаш Ҳендрих ҳамда Туркий давлатлар ташкилотининг Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти Кузатув кенгаши раиси доктор Ласло Орлоци билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Шуша шаҳрида ўтган норасмий саммитда илгари сурилган ташаббуслар муҳокама қилинди. Жумладан, Орол денгизи экологик инқирози оқибатларидан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Нукус шаҳрида штаб-квартираси жойлашадиган Туркий экологик кенгашни ташкил этиш таклифи кўриб чиқилди.

Учрашувда иқлим ўзгаришига мослашиш, қурғоқчиликнинг олдини олиш, ер деградацияси ва қум-чанг бўронларига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томони қум-чанг бўронлари бўйича миллий ва минтақавий эрта огоҳлантириш тизимлари ҳамда иқлим маълумотлари, гидрометеорологик ахборот ва илмий тадқиқотларни интеграция қилиш орқали иқлим хатарларини бошқаришга хизмат қиладиган Миллий иқлим ва гидрометеорология марказини ташкил этиш режалари билан таништирди.

Музокаралар давомида қурғоқчилик мониторинги, хавфларни баҳолаш, прогнозли моделлаштириш ҳамда Ерни масофадан зондлаш ва иқлим таҳлилининг замонавий технологияларини қўллаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Айниқса, чўлланиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда, аввало, Оролбўйида пилот лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш, мутахассислар тайёрлаш ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш масалаларига қизиқиш билдирилди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔76

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔188

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔177

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар