Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЮртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.
Анжуман атроф-муҳитни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли тадбирларни ўз ичига олди.
Форум доирасида экология соҳасидаги мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, табиатсевар ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга бўлган бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Анжуман дастуридан ўрин олган энг фаол тадбирлардан бири – анъанавий плоггинг акцияси бўлди. Унда форум иштирокчилари, Зомин миллий табиат боғи ходимлари, кўнгилли ёшлар ва экологлар бирлашиб, боғ ҳудудидаги сайр йўлаклари ва дам олиш масканларини маиший чиқиндилардан тозаладилар. Бундай амалий ҳаракатлар нафақат табиат софлигини таъминлашга, балки жамиятда экологик масъулият ҳиссини кучайтиришга хизмат қилади.
Шу билан бирга, боғда ҳордиқ чиқараётган юртдошларимиз ва сайёҳлар ўртасида «пикник маданияти»ни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилди. Дам олувчиларга табиат қўйнида бўлиш жараёнида оддий қоидаларга риоя этиш, чиқиндиларни қолдирмаслик, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказмаслик ҳамда Зоминнинг бетакрор тизимини асраб-авайлаш бўйича тушунтиришлар берилди.
Бу каби форумларнинг бош мақсади аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш ва ушбу бетакрор табиий бойликларни келажак авлодларга соф ҳолида етказишдан иборатдир. Зеро, табиатни асраш барчамизнинг умумий ва инсоний бурчимиздир.
Аббос АБДУРАҲМОНОВ,
ЎЭП Шароф Рашидов туман кенгаши раиси,
Гулзода ЗОКИРОВА,
Жиззах шаҳар кенгаши раиси
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил