Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.
Куни кеча Тошкент давлат юридик университетида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, партия фракцияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида «Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар» мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда айни шу масалалар муҳокама қилинди.
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги вакиллари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, Польша, Тожикистон, Қозоғистон, Туркия, Беларусь, Озарбайжон каби қатор хорижий давлатларнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари, эколог мутахассислари қатнашди.
5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни инсонларни табиат муҳофазаси билан боғлиқ фаолиятга жалб этиш, кенг жамоатчилик онги-тафаккурида табиий ресурсларни асраш, улардан оқилона фойдаланиш орқали табиий бойликларни келгуси авлодларга етказиш масъулиятини англатиб туради. Конференция глобал экологик чақириқларга аниқ ҳуқуқий ечимлар излаш, соҳага оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг «2030 йилгача бўлган даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Соҳанинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.
Конференциянинг ялпи ва шўъба йиғилишларида барқарор экологик ривожланишни таъминлашда Ўзбекистон тажрибасининг асосий жиҳатлари, экологик қонунчиликни кодефикациялаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари олдини олиш масалалари муҳокама этилди. Халқаро эксперт ва олимлар томонидан Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишида минтақавий ҳамкорлик омиллари ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришдаги ҳуқуқий механизмлар, халқаро экологик ҳуқуқни ўқитишда тажриба алмашишга эътибор қаратилди.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил