Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.
Куни кеча Бухоро давлат техника университетида Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан «Сувни тежаш – келажакка эътибор» мавзусида экологик форум бўлиб ўтди.
Тадбирда партия вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, университет профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари Марказий Осиё ҳамда Бухоро вилоятидаги сув танқислиги муаммолари, ичимлик сув таъминоти масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Мулоқотлар давомида сув тежамкор технологияларни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш ва илмий ёндашувларни қўллаш бўйича янгича тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбир якунида фаол маърузачиларга Экологик партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил