Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Отамуратов Янгибозор туманидаги «Манғитлар» маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий ҳолат ва аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Мазкур маҳалла тумандаги йирик ҳудудлардан бири бўлиб, 721 та хонадонда 3060 нафар фуқаро истиқомат қилади.
Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳит, оилаларнинг турмуш шароити ҳамда аҳолини ўйлантираётган долзарб масалалар чуқур таҳлил қилинди. Депутат маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан мулоқотда бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашди.
– Мақсадимиз жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш орқали уларга ижобий ечим топиш, фуқароларимизнинг розилигига эришишдир, – деди О.Отамуратов.
Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил