Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Бетоб бўлиб қолсак, кўпчилигимиз шифо излаб аввало дорихонага югурамиз. Кўзимизга нажот қалъаси бўлиб кўринган ўша масканларда аслида бизни нима кутмоқда? Шифоми ёки хавф? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) берган маълумоти кишини сергак торттиради: дунёдаги ҳар 10 та дори воситасидан биттаси қалбаки ёки сифатсиздир.

Афсуски, бу аччиқ статистика бизнинг бозорни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Юртимизда рўйхатдан ўтмаган, сифатсиз ёки яроқлилик муддати ўтган дориларни сотиш ҳолатлари тез-тез қулоққа чалиниб турибди.

«Док-1 Макс» сиропини ичиб, дунёдан кўз юмган бегуноҳ болажонлар фожиаси, уларнинг доғи ҳали миллатимиз кўксидан кетиб улгургани йўқ. Ўшанда соғлиқни сақлаш тизимидаги лоқайд­лик, дори бозоридаги назоратсизлик ва айрим кимсаларнинг нафси ортидан ўнлаб оилаларнинг чироғи ўчди, бутун халқ мотамсаро бўлди. Бу муд­ҳиш воқеа бизга дори соҳасидаги коррупция ва сифатсизлик шунчаки жиноят эмас, балки инсон ҳаётига реал хавф эканини исботлади.

Энди эса одамлар, айниқса, болажонлар соғлиғидан пул қилаётган «тадбиркорлар»нинг пайтавасига қурт тушадиган бўлди. Бугун фарзандларимиз ҳаёти устидаги мана шундай мудҳиш «ўйинлар»га чек қўйиш вақти келди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида айнан мана шундай фожиалар қайтарилмаслиги учун қалбаки, сифатсиз дори сотувчиларга қарши жазони кескин кучайтирувчи янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

 

Янги қонун бизга нима беради?

Қалбаки дорилар учун шафқатсиз жазо: энди инсонлар соғлиғи ва чўнтаги ҳисобига ноқонуний бойиётган, юртимизга рўйхатдан ўтмаган ва сифатсиз дори олиб кираётганларга нисбатан энг қаттиқ жиноий ва маъмурий жазолар белгиланмоқда.

Рецептсиз антибиотиклар даври тугайди: одамларга, айниқса, ёш болалар организмига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганига қарамай, антибиотикларни иситма чиқди дегунча рецептсиз сотиш ҳолатларига бутунлай чек қўйилади.

«Шифокор ва фирма» бизнес ҳамкорлигига чек қўйилади: Баъзи шифокорларнинг фармацевтик компаниялардан улуш олиш учун беморга 10 хил қиммат дорининг савдо номини ёзиб бериш «балоси»га чек қўйилади. Энди врач дорининг савдо номини эмас, балки унинг асл халқаро номини (формуласини) ёзишга мажбур бўлади.

Танлов харидорда бўлади: дорихона ходими сизга фақат энг қиммат дорини тиқиштира олмайди. У рецептдаги формула бўйича дорининг ҳам арзон, ҳам қиммат вариантларини кўрсатиб, танловни сизнинг ихтиёрингизга қолдириши шарт.

Айёр тадбиркорларга тўсиқ: илгари бирор қоидабузарлик аниқланса, айрим дорихоналар текширувдан қочиш ва жавобгарликдан қутулиш учун ўз лицензиясини вақтинча ўзлари тўхтатиб қўйишарди ва ичкарида яширинча дори сотишда давом этишарди. Энди бу найранг ўтмайди – лицензияни тўхтатишни фақат суд ёки ваколатли орган ҳал қилади.

 

Танганинг иккинчи томони: дори ичиш маданиятимиз қай аҳволда?

Давлат назоратни кучайтирар, депутатлар қонунни қабул қилар, аммо масаланинг энг оғриқли нуқтаси барибир очиқ қолмоқда. У ҳам бўлса – ўзимизнинг дори ичиш маданиятимиз.

Қонун фирмачи шифокорни тўхтатар, лекин шифокор қолиб, қўшнининг маслаҳатига кирадиган ёки телевизордаги чиройли, алдамчи рекламага учиб дори ичаверадиган одатимизни қайси қонун билан даволаймиз?

Бизда боши оғриган одам шифокорга эмас, қўшнисига ҳасрат қилади ёки интернетга (ҳозирги кунда сунъий интеллектга) ёзиб бирор дори излайди. Қўшни эса ўзига фойда қилган (ёки қилмаган) қандайдир кучли дорини тавсия этади. Натижада, оддийгина спазмни даволайман деб, жигар ва буйрагимизни ишдан чиқарамиз.

Хўш, бу салбий одатлардан қандай қутулиш мумкин? Мутахассислар бу борада бир нечта муҳим жиҳатларга эътибор қилиш кераклигини тавсия қилишмоқда:

Тиббий саводхонликни ошириш: телевизор ёки интернетдаги ҳар қандай реклама шифокор хулосаси эмаслигини, реклама ортида фақатгина тижорий манфаат турганини англаб етиш вақти келди.

Шифокор масъулияти ва ишонч: беморлар шифокорга ишониши, шифокорлар эса беморнинг ишончини оқлаши лозим. Янги қонун кучга киргач, шифокорлар халқаро номларни ёзишни бошласа, тизимга бўлган ишонч ҳам қайта тикланади.

Дорихоналарни дўкон деб билмаслик: дорихона бу озиқ-овқат дўкони эмаски, кириб кўнглимиз тусаган ёки танишлар мақтаган маҳсулотни саватчага солиб чиқиб кетаверсак. Шифокорлар ҳаттоки витамин ва минералларни ўзбошимчалик билан ичиш салбий оқибатларга олиб келишини бот-бот таъкидлашади.

Давлат ўз вазифасини бажаряпти: қалбаки ва сифатсиз дори сотаётганлар учун жазо кучайтириляпти, тизим шаффоф бўляпти. Эндиги навбат ўзимизга. Токи биз ўзимизни, соғлиғимизни қадрлашни ўрганмас эканмиз, шифокор турганда «қўшни хотин маслаҳати» билан даволанишда давом этар эканмиз, ҳеч қандай қонун саломатлигимизни тўлиқ кафолатлай олмайди.

Масъулларни қонун билан тартибга солишни бошладик, энди ўзимизни ҳам тартибга солиш вақти келди. Ахир ҳамма ўзгаришни ўзидан бош­лаши керак эмасми?

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔265

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔425

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔420

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 265    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 425    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 420    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 542    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 690    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар