Етти кун      Бош саҳифа

Миришкорда ўсимлик дунёси муҳофазаси қандай?

Миришкор туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.

Миришкорда  ўсимлик дунёси  муҳофазаси  қандай?

Ушбу жамоатчилик мониторингида ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Носир Ҳалимов, партия фаоллари, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси туман бўлими ходимлари, «Миришкор Қоракўлчилик, наслчилик» кластери раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Неъмат Жумақулов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Азамат Ҳамраев иштирок этишди.

Тумандаги «Бўстон» маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Маълум бўлишича, ушбу ҳудуддаги 2000 гектардан зиёд улкан майдонда «Қизил китоб»га киритилган, табиат учун ниҳоятда муҳим бўлган 14 турдаги ноёб ўсимликлар уруғлари экилган. Жумладан, чўл иқлимига мос ва тупроқни емирилишдан асровчи саксовул, қараған, черкес, илоқ, изен, коврак ва чуған каби ноёб флора вакилларини кўпайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан ушбу яшил майдонларни парвариш қилиш, асраб-авайлаш ҳамда ҳудуднинг экологик мувозанатини тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар ва тегишли тавсиялар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар