Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамкорлигидаги 2026 йилга мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш доирасида Уйчи туманида кенг қамровли жамоатчилик мониторинги ўтказилди.
Мазкур экологик назорат тадбирида партиянинг Наманган вилоят кенгаши раиси Музаффар Худойбердиев, вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.
Мониторинг давомида ишчи гуруҳ томонидан Уйчи туманидаги «Барногул Зиёфайз» фермер хўжалиги фаолияти атрофлича ўрганилди. Қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш, тупроқнинг унумдор қатламини асраш ҳамда агротехник тадбирларни белгиланган меъёрлар асосида самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, депутатлар ва соҳа мутахассислари томонидан фермер хўжалиги масъулларига сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, замонавий суғориш технологияларини жорий этиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ҳудудда экологик мувозанатни таъминлаш юзасидан зарур тавсия ва таклифлар билдирилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил