Етти кун      Бош саҳифа

«Экомактаб» мақомини олган мактаб

Мамлакатимизда экологик таълим тизими босқичма-босқич янги босқичга кўтарилмоқда. «Foundation for Environmental Education» ва «Zamin Foundation» ҳамкорлигида амалга оширилаётган халқаро «Eco-Schools» дастури бу борада муҳим ўрин тутади.

«Экомактаб» мақомини олган мактаб

Мазкур лойиҳанинг афзаллиги шундаки, ўқувчиларда экологик маданият фақат назарий билимлар орқали эмас, балки амалий фаолият ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган реал ташаббуслар воситасида шаклланади. Бу эса ёш авлодда масъулият, экологик тафаккур ва фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришга хизмат қилади.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 255-мактабда амалга оширилаётган ташаббусларни бу борадаги ишларнинг ёрқин намунаси сифатида алоҳида қайд этиш мумкин. 2025-2026 ўқув йилида ушбу таълим муассасаси «Eco-Schools» дастурида муваффақиятли иштирок этмоқда. Экологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Севара Файзиева ҳамда Муродхон Жўраев, Яшнобод туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулчеҳра Ёқубова мазкур мактабдаги шарт-шароитларни яқиндан ўргандилар.

Мактаб ҳудудида яшил майдонлар, сайр йўлаклари ва замонавий ёритиш тизимлари ташкил этилган бўлиб, энг муҳими – бу ерда ўқувчиларнинг сабзавот етиштириш бўйича кўникмаларини шакллантирувчи махсус иссиқхона фаолият юритмоқда. Таълим муассасасининг ютуқлари ҳам таҳсинга лойиқ: ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этади, 122 нафар педагогнинг 76 фоизи эса олий ва биринчи тоифали мутахассислардир. Мактабнинг туман миқёсидаги экологик тадбир ва танловлардаги фаоллиги инобатга олиниб, унга «Экомактаб» мақоми берилганлиги бежиз эмас. Бундай муассасалар келажак авлодни нафақат билимли, балки она табиатга меҳрли, масъулиятли инсонлар қилиб тарбиялашда муҳим ўрин тутади.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар