Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқ вакилларининг ҳудудлардаги фаолияти – ислоҳотлар ҳаётийлигини таъминловчи муҳим омил. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда олиб бораётган ўрганишлари, аҳоли билан бевосита мулоқотлари давлат сиёсатининг туб моҳиятини – инсон қадрини улуғлаш ғоясини амалда намоён этмоқда.
Депутатлар маҳаллалардаги реал вазиятни чуқур таҳлил қилиш, фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ва мавжуд муаммоларга тизимли ечим топишга фаол ҳиссса қўшмоқда.
Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракцияси аъзоси Сапаргул Утемуратова ҳамда Жўқорғи Кенгес депутати Айсанем Бегимова Нукус шаҳридаги «Бўзовул» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла «еттилиги» вакиллари билан мулоқот қилдилар. Учрашув давомида маҳалла раиси ва фаоллар томонидан ҳудуддаги долзарб масалалар, аҳолининг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатаётган муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш, коммунал хизматлар сифати, экологик ҳолат ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Депутатлар билдирилган ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглашди.
Уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Айрим муаммолар эса жойида ўрганилиб, тезкор ечимлар ишлаб чиқилди. Маҳалла фаолларининг ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, ҳудудни янада обод қилиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил