Ҳукуматнинг 28 апрелдаги қарори билан қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этганлик учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, субсидия Давлат бюджетидан ажратилади ва у қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ёки технология туридан қатъи назар, ҳар бир контурда жорий этилган технология учун фақат бир марта берилади.
Субсидия олиш учун талабгор ўз экин ер майдонларини контурлар ҳамда етиштирилаётган маҳсулот турлари кесимида Агропорталга киритган бўлиши керак. Ариза ушбу платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Аризага сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича «Tomchi-reestr»га киритилган қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси, лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш ишлари якунлангани ҳақидаги далолатнома нусхаси, шунингдек, иш бажарилган контурлар (ҳудуди ва аниқ локацияси) тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши лозим.
Шунингдек, технологияларни ўз маблағи ҳисобидан жорий этган талабгорларга белгиланган ҳисоб-китобларга мувофиқ субсидиянинг 50 фоизи олдиндан тўлаб берилади.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔135
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил