Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

Бугун Марказий Осиё минтақасида саксон миллиондан ортиқ аҳоли ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг ҳаёт сифатини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик таҳдидларга қарши муносиб ҳимоялаш ҳар биримиз учун муҳим ҳодиса ҳисобланади. Бу борада минтақа давлатларининг мустақил саъй-ҳаракатлари албатта эътиборли. Шу билан бирга, табиий жараёнлар чегара билмас хусусиятга эга эканини ҳам ҳеч қачон эсдан чиқармаслик зарур. Саммитда Ўзбекистон раҳбари айни шу жиҳатга барчанинг диққатини қаратгани бугунги куннинг муҳим ва долзарб тақозоси бўлди.

Биз нафас олаётган ҳаво, ичаётган сувимиз, бизга табиат неъматларини инъом этаётган ер бугун биргаликдаги муҳофазага муҳтож аҳволга келиб қолганидан кўз юмиб бўлмайди. Ўзбекистон раҳбари қайд этганидек, бугун Марказий Осиё минтақасида ер майдонларининг 80 миллион гектари аллақачон деградацияга учраган. Бу эса озиқ-овқат хавфсизлиги, миллионлаб инсонлар учун ҳаёт-мамот масаласидир.

Глобал исиш суръатлари минтақамизда ўртачадан икки баробар тезроқ кузатилаётгани, тоғларимиздаги мавжуд музликларининг қарийб учдан бир қисми йўқолгани хавф-хатарлар шундоққина эшигимиз остонасида турганидан дарак бермоқда. Биргина сув ресурсларини олайлик. Тобора қисқариб бораётган ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда жуда кучли қуролга айланиши мумкин бўлган табиатнинг бу неъматидан фойдаланишда ҳамжиҳатлик, ўзаро тушуниш ва оқилона бошқариш тамойиллари бугун йўлга қўйилмаса, эртага қийин бўлиши ҳеч гап эмас.

Ёки тоза ҳаво масаласини олайлик. Атмосферага кўп миқдорда чиқарилаётган зарарли газлардан бирор бир мамлакат якка ҳолда ҳимояланиши ва мусаффо ҳавога эришиши мумкин эмас. Бу минтақа мамлакатларининг бир-бирини қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатларни самарали бирлаштира олишига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Ўзбекистон Президенти илгари сурган долзарб ташаб­буслар мана шу энг муҳим ҳаётий омиллар юзасидан билдирилган зарурий таклифлар бўлди.

Айниқса, «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш ташаббуси минтақа давлатларини қийнаб келаётган йирик муаммога ечим бўла олади. Бугунги кунда ҳаво ифлосланиши нафақат инсон саломатлиги учун таъсирчан омил, балки бутун экотизим учун муҳим аҳамият касб этмоқда. Муаммога минтақавий даражада ёндашувнинг йўлга қўйилиши, ўйлайманки, ўзининг кутилган самарасини беради.

Чўлланиш ва тупроқ деградацияси муаммоси минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган унумдор тупроқларни асраб қолишни тақозо этмоқда. Бу бевосита озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ. Муаммога қарши биргаликда тўғри чоралар ишлаб чиқилиши минтақа аҳолисининг соғлом турмуш тарзини кафолатлаш учун хизмат қилади.

Марказий Осиё яшил савдо йўлагини ташкил этиш, ягона инвестиция портфелини шакллантириш каби ташаббуслар ҳам бугунги кунда иқтисодий ўсиш суръатлари экологик мезонлар билан чамбарчас боғлиқ эканини яна бир бор таъкидлаб кўрсатмоқда.

Мақсад қилинган барқарор тараққиёт масаласи бугунги даврнинг энг долзарб параметрларига асосланиш заруратини олдимизга кўндаланг қўймоқда. Иқтисодиётнинг таянчи бўлган саноат, ишлаб чиқариш ва хизматлар бугун иқтисодий меъёрлар билан бирга экологик талаб­ларни ҳам тўлиқ назарда тутсагина чинакам манфаатли фаолиятга айлана олади. Акс ҳолда, мамлакат ва минтақа миқёсидаги экологик хатарларга қарши курашиб бўлмай қолади.

Президентимиз саммитдаги нутқида яна бир долзарб ташаббусни илгари сурди. Бу минтақа олимларининг бошини қовуштириб, экологик муаммоларга қарши биргаликда назарий ва амалий фаолиятни амалга оширишини таъминлаш билан боғлиқ. Дарҳақиқат, экологик жараёнларга тўғри муносабатни ташкил қилиш ва таъминлаш учун етук кадрлар, соҳанинг илғор мутахассисларига эҳтиёж катта. Экологияга оид трансчегаравий масалаларда эса, минтақа мутахассислари ҳамкорлигисиз аниқ натижаларга эришиб бўлмайди. Буни оддийгина атмосфера ифлосланишига қарши курашишдан тортиб, кўчиб юрувчи табиат вакилларигача бўлган кўламда кўриш мумкин. «Марказий Осиё Қизил китоби»ни яратиш ташаб­бусида ҳам худди шундай ёндашув заруратини кўрамиз.

Ҳақиқатан ҳар бир мамлакатнинг ўз «Қизил китоб»и бор. Аммо бугунги глобаллашув ва интеграция жараёнлари биологик турлар муҳофазасида бирлагикда ҳаракат қилиш зарурлигини талаб этмоқда. Муайян бир ҳудудда оддий саналган жонивор ёки ўсимлик нави қўшни давлатда энг ноёб тур сифатида қаралиши мумкин. Муҳофаза жараёнида биз бу жиҳатларни ҳам албатта инобатга олишимиз зарур.

Астана шаҳрида бўлиб ўтган яна бир йирик анжуман – Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисида айтилган фикрлар ҳам нафақат биз яшаётган минтақа, балки бутун Ер сайёрасининг экологик ҳолатига дахлдор бўлган масала экани шубҳасиз. Чунки бугун Орол денгизи тубидан кўтарилган туз ва чанг бориб етмаган минтақа йўқ. Ҳатто шимолий музликлардан ҳам Оролқум тузлари намуналари топилган.

Иқлим ўзгариши ва сув ресурсларининг камайиши Марказий Осиё учун энг долзарб муаммога айланиб турган бир пайтда Орол денгизи билан боғлиқ глобал экологик фожиа кўламини камайтириш, янада жиддийроқ хавф-хатарларнинг олдини олиш энг долзарб масала ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитидаги нутқи бу борадаги муаммоларни танқидий таҳлил қилиш ва уларга аниқ, амалий ечимлар топиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Аввало, минтақавий хавфсизлик ва сув тақсимотида минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамжиҳатликни мус­таҳкамлаш жиддий ва ўта нозик масала эканини эсдан чиқармаслигимиз зарур. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида 2040 йилга бориб Орол ҳавзасида сув тақчиллиги икки баробар ортиб, йилига 20 миллиард куб метрни ташкил этиши мумкинлигидан жиддий огоҳлантирди. Бу вазият нафақат қишлоқ хўжалиги, балки ичимлик сув таъминоти ва ижтимоий барқарорлик учун ҳам катта хавф туғдиради. Шу муносабат билан, Президентимиз томонидан илгари сурилган Афғонистонни ҳам жалб этган ҳолда сув ресурсларини тақсимлашнинг ягона ҳуқуқий базасини яратиш таклифи минтақавий мувозанатни сақлашда стратегик аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг аксарияти бўйича мамлакатимизда аллақачон салмоқли ишлар бошланганини алоҳида қайд этишимиз зарур. Жумладан, Ўзбекистон сув тежаш бўйича узоқ йилга мўлжалланган салмоқли дастурларни амалга оширмоқда. Бу борада аллақачон дастлабки натижаларга ҳам эришмоқда.

Мамлакатимизда суғориладиган ерларнинг 60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Суғориш каналларининг 40 фоизи бетонлаштирилган. 600 мингдан ортиқ сув истеъмолчисини қамраб олган ягона рақамли маълумотлар базаси яратилмоқда.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон раҳбари томонидан таклиф этилган муҳим ташаббуслар:

– 2026-2036 йилларни «Марказий Осиёда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ҳаракатлар ўн йиллиги» деб эълон қилиш;

– фермер ва саноатчилар учун «Келажак суви» минтақавий ўқув дастурини ишга тушириш;

– 26 март санасини «Халқаро Орол денгизи, Амударё ва Сирдарё куни» сифатида нишонлаш сингари таклифлар иштирокчилар, кенг жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Саммитнинг муҳим натижаларидан бири – Шавкат Мирзиёевнинг 2027-2029 йиллар учун ОҚХЖ президенти этиб сайлангани бўлди. Ўзбекистон ўз раислиги даврида Жамғарма фаолиятини модернизация қилиш ва уни минтақавий интеграциянинг «драйвери»га айлантиришни мақсад қилган.

Хулоса қилиб айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи – бу шунчаки муаммолар баёни эмас, балки келажак авлодлар учун яшаш муҳитини сақлаб қолишга қаратилган аниқ ҳаракатлар дастуридир. Ўзбекистоннинг ОҚХЖдаги бўлажак раислиги Марказий Осиё мамлакатларининг жипслигини мустаҳкамлаш ва экологик инқирозга қарши биргаликда курашишда янги даврни бошлаб бериши, шубҳасиз.

Астанада бўлиб ўтган, глобал таъсирга эга халқаро анжуманлар нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган улкан экологик муаммоларнинг энг муқбул ечимига киришишда жиддий қадам бўлди.

 

Ойбек РАҲИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔174

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔246

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔435

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 174    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 246    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 435    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 476    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 534    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар