Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилАтроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар Қашқадарё воҳасида ҳам қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ташаббуси билан Қарши-Нишон йўлининг 16-20-километр оралиғидаги ҳудудда муҳим экологик тадбир ташкил этилди. Мазкур ҳудудда яшил белбоғ яратиш мақсадида ўтказилган акцияда депутатлар, соҳа мутахассислари ва партия фаоллари иштирок этиб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшдилар.
Тадбир давомида иқлим шароитига мос бўлган 200 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Таъкидлаш жоизки, бу галги ташаббусда асосий эътибор фақат кўчат экишга эмас, балки уларнинг кейинги тақдири – парвариши ва тизимли суғорилишига қаратилди.
Бу каби амалий саъй-ҳаракатлар нафақат ҳудуднинг экологик барқарорлигини таъминлашга, балки воҳанинг табиий қиёфасини тубдан яхшилаб, аҳоли учун кўркам масканлар яратилишига хизмат қилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил