Бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва трансчегаравий сув иншоотларини муҳофаза қилиш глобал аҳамиятга эга масалага айланди. Айниқса, ер ости сув захираларини асраб-авайлаш ва уларнинг сифат кўрсаткичларини назорат қилиш экологик барқарорликнинг муҳим шартидир.
Партиянинг Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Носир Ҳалимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ воҳада ер ости сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди. Партия фаоллари вилоят гидрогеология ҳамда мелиорация бошқармаларида бўлиб, сув хўжалиги ва мелиорация объектларида тизимли мониторинг таҳлилларини ўтказдилар.
Ўрганишлар давомида гидрогеологик кузатув пунктлари фаолияти ва ер ости сувларидан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, вилоятнинг суғориладиган майдонларида сизот сувлари сатҳининг чуқурлиги ва минераллашганлик даражаси мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди.
Маълумотларга кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Қашқадарё вилоятида 3 621 дона мелиоратив кузатув қудуғи мавжуд. Эътиборли жиҳати, 2025 йилда давлат дастури асосида 868 дона кузатув қудуғи мукаммал таъмирланди. Уларнинг 538 таси рақамлаштириш лойиҳаси доирасида замонавий воситалар билан жиҳозланган бўлса, 330 таси тизимли таъмирлаш-тиклаш лойиҳаси асосида қайта ишга туширилди.
– Ер ости сувларидан самарали фойдаланиш – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва антропоген таъсирларни камайтиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, – дейди депутат Носир Ҳалимов. – Инновацион технологияларни татбиқ этиш, сув тежовчи усуллардан фойдаланиш ва назоратли қазиб олиш орқали ушбу бебаҳо манбаларни келажак авлод учун сақлаб қолиш ҳамда ҳудудда экологик мувозанатни таъминлайди.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔89
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил