Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқ билан мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиб, уларга амалий ечим топиш бугунги кун депутатларининг бош мезонига айланган. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам фаоллик кўрсатиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташаббус кўрсатмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мирзағолиб Тиллашайховнинг Яшнобод туманидаги «Мухтор Ашрафий» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули давомида фуқаролар томонидан муҳим масала кўтарилди. Мурожаатда маҳалла ҳудудидаги болалар спорт майдончасида хавфсизлик қоидалари бузилаётгани баён этилган.
Мазкур мурожаат асосида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида жойида ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада болалар спорт майдончаси ҳудудида фуқаро томонидан ноқонуний равишда автомобилларни электр қувватлаш ускунаси ўрнатилгани аниқланди. Ушбу ҳолат майдончада шуғулланаётган ва дам олаётган болаларнинг ҳаёти ҳамда саломатлиги учун жиддий хавф туғдираётгани қайд этилди.
Депутатлик назорати ва соҳа мутахассисларининг саъй-ҳаракати билан мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Натижада ноқонуний ўрнатилган қурилма олиб ташланиб, мавжуд муаммо жойида бартараф этилди ва ҳудудда хавфсиз муҳит қайта тикланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил