Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифати – аҳоли саломатлигини сақлаш ва касалликларни эрта аниқлашда ҳал қилувчи бўғиндир.
Шу боис, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини янгилаш ва кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Олга Литвинова ҳамда партиянинг Миробод туман кенгаши раиси Дилдора Мавлонова тумандаги 2-сонли оилавий поликлиника фаолиятини атрофлича ўрганди. Мониторинг давомида муассасанинг кадрлар салоҳияти, дори воситалари захираси ҳамда беморлар учун яратилган шароитлар таҳлил қилинди.
Ўрганишлар давомида муассасанинг технологик янгиланиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2024 йилда «Очиқ бюджет» лойиҳаси доирасида поликлиникага замонавий пренатал (фетал) скрининг учун ультратовуш аппарати келтирилган. Мазкур юқори технологик ускуна бўлажак оналарда ҳомила патологияларини эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида ихтисослашган клиникаларга йўналтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил