Етти кун      Бош саҳифа

Улуғнордаги боғчанинг аҳволи – депутат эътиборида

Мактабгача таълим ташкилоти – бу нафақат билим маскани, балки болажонларнинг соғлом ва хавфсиз камол топиши учун пойдевор.

Улуғнордаги  боғчанинг  аҳволи – депутат  эътиборида

Бироқ Улуғнор туманидаги «Гулистон» маҳалласида жойлашган 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг бугунги ҳолати бутунлай талабга жавоб бермай қолган эди.

Кўп йиллардан буён капитал таъмирга муҳтож бўлиб келаётган ушбу боғчадаги вазият Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азизбек Акбаров томонидан атрофлича ўрганилди. Бинонинг эскиргани, муҳандислик тармоқларидаги муаммолар ва машғулот хоналарининг талабга жавоб бермаслиги 140 нафар тарбияланувчининг сифатли таълим олишига тўсқинлик қилмоқда.

Маҳалла фаоллари ва ота-оналар билан ўтган очиқ мулоқотда депутат мазкур муаммо шунчаки маҳаллий масала эмас, балки инсон қадри ва болалар келажаги билан боғлиқ стратегик вазифа эканига алоҳида урғу берди.

– Болаларнинг хавфсизлиги ва қулайлиги масаласида муроса бўлиши мумкин эмас. 140 ўринли ушбу масканнинг таъмирланиши фақат қурилиш иши эмас, балки юзлаб оилаларнинг давлатга бўлган ишончидир. Биз ўз ваколатимиз доирасида мазкур объектни яқин орадаги инвестиция дастурларига киритиш ва тегиш­ли идоралар билан тезкор ечим топиш чораларини кўрамиз, – дейди бу ҳақида депутат.

Ўрганиш якунларига кўра, боғча биносини қисқа муддатларда таъмирлаш ва болажонлар учун замонавий шароитлар яратиш масаласи депутат назоратига олинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар