Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Отамуратов Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан, Янгибозор ва Урганч туманларида ғолиб бўлолмаган жами 35 та лойиҳани бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганди. Халқ вакилининг олдида турган асосий вазифа – мавжуд имконият ва маблағларни энг оғриқли нуқтага йўналтиришдан иборат эди.
Лойиҳаларни ўзаро солиштиришда нафақат йўлларнинг ҳолати, балки ҳудуднинг комплекс ривожланиш даражаси асосий мезон қилиб олинди. Бунда маҳалладаги ички йўлларнинг асфальтланиш даражаси, халқаро дастурлар доирасида маблағ ажратилганлиги ҳамда ҳудуднинг «оғир маҳалла» мақомига эгалиги каби омиллар чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, республика бюджетидан қўшимча субсидия олиш имконияти ва мавжуд газ, сув таъминоти тизимларининг ҳолати ҳам танлов натижасига бевосита таъсир кўрсатди.
Якуний хулосаларга кўра, Янгибозор тумани, «Ифтихор» маҳалласидаги «Бўзқалъа» ва «Сирли олам» кўчаларини асфальт қилиш лойиҳаси энг устувор йўналиш сифатида саралаб олинди. Депутат ушбу танловнинг ижтимоий юки ва стратегик аҳамиятини шундай изоҳлади:
«Биз танловда нафақат йўлнинг ҳолатини, балки унинг энг кичик йўловчилари – мактаб ўқувчилари учун қанчалик аҳамиятли эканини инобатга олдик. Ушбу кўчаларнинг таъмирланиши мактабга қатнайдиган 569 нафар ўқувчининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлайди. Қолаверса, «Ифтихор» маҳалласига 2026 йилги бошқа ҳеч бир дастур доирасида маблағ ажратилиши кўзда тутилмаган. Демак, бу ердаги муаммони ҳал қилиш – кечиктириб бўлмас вазифа».
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил