Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Гулчеҳра Тожибоева Наманган вилоятидаги ўрганишлари давомида «Ташаббусли бюджет»га киритилган, аммо етарли овоз тўплай олмаган қатор лойиҳалар билан танишди. Депутат ҳар бир ташаббусни ўрганишда унинг маҳаллий аҳоли турмуш тарзига бевосита таъсирини таҳлил қилди.
Наманган туманидаги «Бозорбоши» маҳалласи ҳудудидаги «Бозорбоши», «Ўйингоҳ» ва «Ўзгариш» кўчаларидаги аҳвол халқ вакилининг диққат марказида бўлди. Мазкур кўчаларда ёғингарчилик кунларида ҳаракатланишнинг кескин қийинлашиши нафақат маҳалла аҳли, балки мактаб ва боғчага қатнайдиган ёш болалар учун ҳам жиддий хавф туғдирмоқда. Энг ачинарлиси, йўлларнинг носозлиги туфайли тез тиббий ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги каби махсус техникаларнинг ўз вақтида етиб келишида муаммолар юзага келаётган эди.
– Албатта, ҳар бир маҳалла тақдим этган лойиҳа ўз йўлида муҳим. Бироқ инсон саломатлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар доимо биринчи ўринда туриши керак. «Бозорбоши» маҳалласидаги ушбу учта кўчани асфальтлаш – бу шунчаки қулайлик эмас, балки тез ёрдамнинг ўз вақтида келиши ва болаларимизнинг таълим масканига хавфсиз етиб бориши демак. Шу боис, ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашни ўз бурчим деб билдим, – дейди депутат бу ҳақида.
Депутат Гулчеҳра Тожибоева ўз ваколати доирасида «Бозорбоши» маҳалласидаги йўлларни асфальтлаш лойиҳасини ғолиб деб эълон қилиш бўйича қарор қабул қилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил