Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЁшларнинг билим олиши, китобга бўлган қизиқишини ошириш учун аввало муносиб шароит ва замонавий муҳит керак. Чирчиқ шаҳридаги «Аранча» ҳудудида жойлашган эски кутубхона биносининг тақдири айнан шу мақсад йўлида қайта кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Моҳира Ходжаева ва Жасур Жумаев Чирчиқ шаҳридаги «Бахт» маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги эски кутубхона биносини замон талабларига мослаб қайта қуриш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар. Кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда бўлган ушбу маскан маҳалла ёшлари учун маънавий ҳордиқ ва билим олиш маскани бўлиши керак эди, бироқ мавжуд шароитлар бунга тўсқинлик қилиб келаётган эди.
Депутатлар ўрганиш давомида муҳим бир ҳақиқатга эътибор қаратдилар: ёшларга замонавий шароит яратмасдан туриб, улардан юқори салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишини кутиш ноўрин. Шу боис, нафақат бинони таъмирлаш, балки уни энг сара адабиётлар ва рақамли технологиялар билан бойитиш кун тартибидаги асосий масала экани таъкидланди.
Ушбу лойиҳа «Ташаббусли бюджет» жараёнида аҳоли томонидан фаол илгари сурилган бўлса-да, овоз бериш босқичида ғолиблар қаторидан жой ололмаган эди. Бироқ маърифат масканининг ижтимоий аҳамиятини юқори баҳолаган депутат Моҳира Ходжаева ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлади.
Тез орада кутубхона биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади ва у Чирчиқ ёшлари учун энг севимли маърифат марказларидан бирига айланади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил