Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаётган масалаларни бевосита жойида ўрганиш ва уларга ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг бош мезонига айланди.
Зеро, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. Қолаверса, бугунги сайловчи ҳам, унинг талаблари ҳам бутунлай ўзгарган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулла Гаппоров ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Янги Наманган туман ташкилоти раиси Муборак Ҳошимова иштирокида «Тинчлик» маҳалласида навбатдаги ўрганиш тадбири ташкил этилди. Маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан самимий учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд ҳолат, инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш ишларининг бориши атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан билдирилган ижтимоий масалалар ва маҳалла аҳлини ўйлантираётган долзарб мурожаатлар тингланди. Ҳар бир масала юзасидан мутасаддилар билан фикр алмашилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу каби учрашувлар ҳудудларни ривожлантириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил