Етти кун      Бош саҳифа

Жарқўрғонда яшил ҳудудлар қандай парваришланмоқда?

Экилган ҳар бир ниҳолнинг униб-ўсиши ва келажакда соя-салқин масканга айланиши бевосита бугунги агротехник тадбирларнинг сифатига боғлиқ. Яратилаётган ҳар бир янги боғ ва хиёбонларнинг бугунги ҳолати доимий назоратни талаб этади.

Жарқўрғонда яшил ҳудудлар қандай парваришланмоқда?

Шу мақсадда Ўзбекистон Экологик партияси Жарқўрғон туман кенгаши вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари ҳамкорлигида навбатдаги мониторинг тадбири ташкил этилди. Ўрганиш давомида Қораянтоқ маҳалласи «Янги Ўзбекистон» массивида барпо этилган 2 гектар яшил ҳудуднинг жорий ҳолати кўздан кечирилди. Маълум бўлишича, айни пайтда мазкур майдонда 2 минг дона арча, гужум, тут ва қайрағоч кўчатлари парваришланмоқда. Шунингдек, нобуд бўлган ниҳоллар ўрнига янгилари ўтқазилиб, яшиллик даражаси сақлаб қолинган.

Лойиҳанинг изчиллигини таъминлаш мақсадида 2026 йилда яшил ҳудуд майдони яна 3 гектарга кенгайтирилиб, қўшимча равишда павлония, тут ва бошқа манзарали дарахтлар экилди. Эътиборли жиҳати, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бу ерда томчилатиб суғориш тизими ва оқава сувлардан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Ўрганиш жараёнида айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Хусусан, ҳудуднинг автомобил йўлига яқин қисмларида маиший чиқиндилар тўпланиб қолгани ҳамда айрим дарахтларга агротехник ишлов бериш кечикаётгани танқидий таҳлил қилинди. Мониторинг якунида масъул шахсларга аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш, ҳудудда тозаликни сақлаш ва кўчатлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш бўйича зарур тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар