Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилДавлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган Янги Тошкентнинг «яшил шаҳар» концепцияси амалий босқичга кирди.
Айни пайтда Чирчиқ дарёси бўйида пойтахтимиз ва Янги Тошкентнинг экологик барқарорлигини таъминловчи улкан рекреацион зона – ҳудуднинг асосий «яшил ўпкаси» барпо этилмоқда.
Янги Тошкент лойиҳасининг бош режасига кўра, жами ҳудуднинг 30-35 фоизи боғлар ва дарахтзорлардан иборат бўлиши белгиланган. Чирчиқ дарёси ўзанини ободонлаштириш бўйича бошланган мега лойиҳа ушбу концепциянинг марказий бўғини ҳисобланади. Лойиҳа доирасида дарёнинг «Янги Ўзбекистон» кўчаси билан кесишган нуқтасидан бошлаб 20 километрлик масофада тубдан қайта қуриш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда лойиҳанинг дастлабки босқичи доирасида 100 гектар майдонда ер ва тупроқ ишлари жадал бажарилмоқда. Эътиборли жиҳати, аллақачон 10 гектар майдон манзарали дарахтлар ва майсазорлар учун тўлиқ тайёрланиб, кенг кўламли ниҳол экиш ишлари бошлаб юборилди.
Дарё бўйидаги бу яшил ҳудуд шунчаки манзара эмас, балки икки шаҳар ўртасида ҳаво тозалигини сақловчи табиий тўсиқдир. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари орқали аҳоли учун фаол ҳордиқ маскани, Чирчиқ дарёси ва янги барпо этилаётган эко-тизим орқали ҳудуд ҳароратини мўътадил сақлаш механизмидир.
Янги Тошкент нафақат маъмурий ва иқтисодий марказ, балки минтақадаги энг қулай экологик масканга айланиши мақсад қилинган. Чирчиқ дарёси бўйидаги бунёдкорлик ишлари пойтахтнинг эски ва янги қисмини ягона яшил тизимга бирлаштиради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа якунлангач, ҳудуддаги ҳаво айланиши ва микроиқлим кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланади.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ажралмас қисми бўлган бу ташаббус, келажак авлод учун мусаффо муҳит қолдириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Моҳигул ҚОСИМОВА
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил