Етти кун      Бош саҳифа

Халқаро ўрмон кунида кўчат экилди

Инсоният ва табиат ўртасидаги уйғунликни асраш, жамиятда экологик маданиятни юксалтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Халқаро ўрмон  кунида кўчат экилди

Шу муносабат билан Ўзбекистон Экологик партияси Учтепа тумани кенгаши раиси ҳамда халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати ташаббуси билан Халқаро ўрмон кунига бағишланган кенг кўламли экологик акция ташкил этилди.

Жорий йилнинг 15 март куни экофаоллар ва партия аъзолари Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларидан бири – Сўқоқ ўрмон хўжалиги ҳудудига сафар уюштиришди. Бундан кўзланган асосий мақсад, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмонларни асраб-авайлаш ва фуқароларда табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиришдан иборат эди.

– Акция доирасида «Мени асра – мени авайла, мен сенга керакман!» эзгу ғояси остида дарахт экдик, – дейди Ўзбекис­тон Экологик партияси Учтепа туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Кимё Абдуллаева. – Бир гуруҳ экофаоллар томонидан юзлаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ўрмон ҳудудининг яшиллик оламини янада бойитишга муносиб ҳисса қўшдик. Бу каби хайрли ташаббуслар нафақат бугунги кун, балки келажак авлод учун мусаффо ҳаво ва соғлом экологик муҳит яратиш йўлида муҳим қадам деб ўйлайман.

Экологик тадбир фақат кўчат экиш билан чекланиб қолмади. Иштирокчиларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш мақсадида экология ва табиатни муҳофаза қилиш мавзусида қизиқарли викториналар ҳамда маърифий машғулотлар ташкил этилди. Жамоавий руҳни шакллантириш ва иштирокчилар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган ўйинлар тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Бундай интерфаол усуллар ёшларда табиатга меҳр туйғусини кучайтириш билан бирга, уларни экологик муаммоларни ҳал этишда бирлашишга ундайди. Тадбир якунида ўрмонларни муҳофаза қилиш бўйича истиқболдаги режалар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар