Етти кун      Бош саҳифа

Соғлом ҳаёт сифатли ва хавфсиз муҳитда яратилади

Жамиятнинг ижтимоий устувор йўналишлари, хусусан, тиббий хизмат сифати ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари доимий депутатлик назоратида бўлиб келмоқда.

Соғлом ҳаёт сифатли ва хавфсиз муҳитда яратилади

Шу мақсадда, халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 6-сонли «Совур» сайлов округи депутати Муҳайё Юлдашева ўз округи ҳудудида жойилашган ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида тиббиёт муассасаларида беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифат даражаси, зарур дори-дармон воситалари таъминоти ҳамда тиббиёт ходимларининг иш фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.

Депутат соҳа мутахассислари билан ўтказилган мулоқот давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва аҳолининг тиббий хизматдан розилигини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни белгилаб олди. Халқ вакили муассасаларнинг моддий-техник базаси ва санитария-эпидемиологик ҳолатига алоҳида эътибор қаратди.

– Асосий мақсадимиз чекка ҳудудлардаги тиббиёт масканларида ҳам аҳоли учун сифатли ва хавфсиз муҳит яратишдир. Ўрганишлар давомида айрим камчиликлар кузатилган бўлса-да, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар билан тегишли вазифаларни белгилаб олдик. Зеро, аҳоли саломатлиги – жамиятнинг энг катта бойлиги, тиббиёт муассасалари эса экологик жиҳатдан ҳам, хизмат кўрсатиш борасида ҳам намунали бўлиши шарт, – дейди Экопартия депутати Муҳайё Юлдашева.

Бу каби ўрганишлар ҳудуддаги ижтимоий соҳа вакилларининг масъулиятини ошириш билан бирга, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Депутат томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар